Oppo ўзининг биринчи букланувчи смартфонини тақдим этмоқчи

Oppo ўзининг биринчи букланувчи смартфонини тақдим этмоқчи

Oppo компанияси букланувчи смартфон устида иш олиб бораётгани ҳақидаги миш-мишлар анчадан бери мавжуд. Унга кўра, янги букламафон шу йилнинг охирги қисмида тақдим этилиши керак деб ҳисобланётган эди.

Янги тарқалган миш-мишларга кўра эса, букламафон ноябрь ойида тақдим этилади. У LTPO технологияси ҳамда 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи 8 дюймли ички букланувчи дисплейга эга бўлади. Бу дисплей Samsung компанияси томонждан ишлаб чиқарилган бўлади. Янги смартфон Snapdragon 888 чипид ишлайди. 

Шунингдек, миш-мишларда букламафон нархи қиммат бўлиши айтилган. Бундан ташқари, унинг глобал бозор учун сотувга чиқиши сўроқ остида турибди. Ҳозирги маълумотларга таянадиган бўлсак, смартфон фақат Хитой бозори учун ишлаб чиқарилади. 

Олдинги миш-мишларда Oppo букламафони Sony'нинг IMX766 сенсори билан жиҳозланган 50МП асосий камера ва 32МП селфи камера, шунингдек, ён томонга ўрнатилган бармоқ изи сканерига эга бўлиши ҳақида айтилган эди. 

ЎҚИНГ: Oppo F19s тақдим қилинди, Reno6 Pro'нинг Diwali Edition талқини чиқди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!