Oppo ўзининг QRIC номли "кибер" кучугини тақдим қилди!

Oppo ўзининг QRIC номли

Бир неча кундан сўнг, Хитойнинг Oppo техно-гиганти ўзининг INNO Day тадбирини ўтказишга тайёрланмоқда. Унда компания ўзининг янги технологияларини тақдим қилади ва уларнинг бири нима эканлиги аллақачон маълум бўлди.

Oppo ўзининг YouTube саҳифасига QRIC (Quadrupedal Robotic with Intelligent Controller) тўрт оёқли, ақлли бошқарувга эга робот кучугининг видеосини жойлади. Маълум бўлишича, ушбу робо-кучук "уй ҳайвони" вазифасини бажаради ёхуд у сизнинг яқин ҳамроҳингиз бўлиши мумкин. У олдидаги таҳминан 10 та атрофидаги камералари орқали кўролади ва шахсни аниқлай олади, шу билан бирга, QRIC гапириш қобилиятига ҳам эга. Уни смартфон орқали бошқариш мумкин. Агар у йиқилиш каби фавқулодда ҳолатларни аниқласа, у ёрдам қўнғироқларини амалга ошира олади.

Видеода QRIC'нинг орқага салто отишини ҳам кўришингиз мумкин. Шунингдек, у енгил буюмларни кўтара олади ҳам. Афсуски, батафсил маълумотлар ҳали ошкор қилинмаган. Эҳтимол, QRIC ҳақида 15 декабрда бўлиб ўтадиган Oppo INNO Day тақдимотида тўлиқроқ маълумотга эга бўламиз.

ЎҚИНГ: Apple электромобилининг қачон чиқарилиши ва нархи маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!