Oppo пластик карточка ўлчамида букламафон – слайдфон яратди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  667
  •  14.12.2020 14:25

Oppo пластик карточка ўлчамида букламафон – слайдфон яратди! (+видео)

Турли смартфонсозлар ўзларининг қайишқоқ экранли букилувчи моделлари – букламафонларни ишлаб чиқишмоқда. Samsung эса аллақачон ўрама дисплей ўрнатилган смартфонини «жонли» кўрсатган.

ЎҚИНГ: Янги йилда Xiaomi, Google ва бошқа компаниялардан янгича смартфон кутаверинг

Oppo эса умуман ўзгача телефон яратди – унинг корпуси бир нечта жойидан букилади, аммо бу – Z шаклида букланувчи «гармошка» эмас. Компания бунақа форм-факторни «слайдфон» деб номламоқда.

Яониянинг Nendo дизайнерлик студияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу концептуал смартфоннинг яна бир ўзига хослиги – ўлчами кредит картасичалик келади (қалинлиги эмас, албатта). Oppo унинг корпусига стилус ҳам жойлаганига қойил қолмай илож йўқ.

Таниқли инсайдер Бен Гескин (Ben Geskin) ушбу слайдфонни қандай ишлатиш мумкинлигини кўрсатувчи видеороликни эълон қилди:

Oppo бу антиқа смартфонини бозорга чиқариш-чиқармаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!