Oppo R15S ҳақида қизиқ маълумотлар пайдо бўлмоқда

  •   Saroy
  •  1401
  •  16.06.2018 11:55

Oppo R15S ҳақида қизиқ маълумотлар пайдо бўлмоқда

Хитойнинг TENAA сертификациялаш бюроси маълумотлар базасида яна бир янги смартфон Oppo пайдо бўлди. Ҳизирча у  Oppo R15S’га ўхшаяпти.

TENAA берган маълумотда айтилишича, янги қурилма  PABT00 ва PABM00 рақамли модель версиясига эга бўлади. Ташқи томондан қурилма  Oppo R15’ни эслатиб юбораяпти, фақат битта фарқи бор — орқа томонида бармоқлар изи сканери йўқ. Балки, у Xiaomi Mi 8 Explorer Edition  ёки Vivo NEX Ultimate’даги каби  экран остига ўрнатилар.

ЎҚИНГ: OPPO Find X: флагманнинг хусусиятлари ўзгача

Бундан ташқари, янги қурилма  6.2-дюймли дисплей ва сиғими  билан 4100 мАч бўлган батарея билан таъминланади. Афсуски, процессори ҳақида маълумот берилмаган, лекин тахмин қилинишича, у  SoC Snapdragon 660 ёки яқинда намойиш қилинган    Snapdragon 710 бўлади. Шунингдек смартфон  4/6 ГБ ОЗУ ва 128/256 ГБ ПЗУ билан ҳам жиҳозланган бўлиши мумкин.

Янги қурилманинг тақдим этилиш санаси ҳақида ҳозирча хабар берилмади. Айни пайтда Хитой ишлаб чиқарувчиси ўзининг Oppo Find X флагманининг тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда, у эрта-индин Париж шаҳрида бўлиб ўтиши керак. Сайтимизни кузатиб борсангиз, бу ҳақда албатта, хабар берамиз.

ЎҚИНГ: OPPO тайёрлаган – дисплейдаги дактилоскопик датчик дунёда тенгсиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.