Oppo Reno 7 жонли суратларда

Oppo Reno 7 жонли суратларда

Ўтган ойда Oppo Reno 7 смартфонининг рендерлари эълон қилинган эди. Унда смартфон янгича дизайндаги камера модулида эга бўлиши маълум бўлган эди. Бугун эса смартфоннинг жонли суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Смартфон корпусида ҳеч қандай бармоқ из сканери кўринмайди. Демак, қурилма AMOLED дисплейи ва экраности бармоқ изи сканерига эга бўлади. 

Аввалги маълум кўра, смартфон BOE томонидан ишлаб чиқилган 6.5 дюймли дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 90Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Қурилма Dimensity 920 чипида ишлайди ҳамда 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Reno серияси ҳар беш-олти ойда тақдим этилади. Шунинг учун Reno 7 серияси яқин кунлар ичида намойиш этилади. 

ЎҚИНГ: 18ГБ тезкор хотира ҳамда 1ТБ доимий хотирага эга бўлган флагман смартфон чиқмоқда 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!