Oppo Reno6 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Oppo Reno6 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўтган йилнинг декабрь ойида Oppo компанияси Reno5 сериясини тақдим этган эди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яни 2021 йилнинг май ойида ушбу сериянинг янги авлоди Reno6 5G смартфони тақдим этилди. Қурилманинг, шунингдек, Pro ҳамда Pro+ версиялари бор, бироқ бу қурилмалар фақат хитой бозорида сотилади.

ЎҚИНГ: Oppo Reno6 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Reno6'нинг дизайни ҳамда техник жиҳатлари аввалги авлодникига жуда ўхшаш. Албатта, олти ой вақт ичида тақдим қилинган смартфондан катта ўзгаришлар кутилмайди.

Фото: GSMArena

Смартфон MediaTek Dimensity 900 чипи ҳамда 8/128ГБ, 12/256ГБ хотира ҳажмига эга. Умумий техник жиҳатларидан қурилмани ўрта тоифадаги смартфонлар қаторига киритиш мумкин.

Oppo Reno6 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 156.8х72.1х7.6мм, 182г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель пластик, металл ром .

> Дисплей: 6.43 дюймли AMOLED дисплейи, 90Hz экран янгиланиш частотаси, 750 нит ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6877 Dimensity 900 5G (6 нм): Саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A78 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G68 MC4.

> Хотира: 8/128ГБ, 12/256ГБ; UFS 2.1

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, ColorOS 11.3

> Камера: Асосий камера: 64МП f/1.7, 26мм, 1/2.0“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 119˚, 1/4.0“, 1.12µm; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 32МП f/2.4 26мм (кенг), 1/2.8“, 0.8µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,300 мАс, 65 ватт тезкор қувватланиш имконияти, SuperVOOC 2.0.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик).

Смартфоннинг камераларини ўта сифатли деб бўлмайди. Смартфон ўрта тоифага мансуб бўлгани каби, камералар ҳам ўрта даражада. Cериядаги фақатгина Pro+ модели телефото ҳамда юқори даражагадаги асосий ҳамда ультракенг камераларга эга бўлади. Ҳатто Pro модель ҳам оддий Reno6 эга бўлган камералар билан жиҳозланган.

Бошқа ўрта тоифадаги смартфонлар билан таққослаганда, Reno6 5G кичикроқ сиғими аккумуляторга эга, бироқ уни 65 ватт билан тез қувватлаш мумкин.

Смартфоннинг нархи тахминан 400-500 еврони ташкил қилади. Агар қурилманнинг умумий техник жиҳатларини ҳисобга олсак, ҳозирда бундан арзонроқ, лекин яхшироқ техник жиҳатларга эга бўлган смартфонларни топиш мумкин.

Қадоқ таркиби

Смартфон қадоғи бир қанча аксессуарлардан иборат бўлиб, USB-C кабели, қувватлаш адаптери, қулоқчинлар смартфон билан бир қутида келади.

Фото: GSMArena

Ҳозирда айрим смартфонлар ҳатто қувватлаш адаптерисиз сотилмоқда. Кўплаб компаниялар эса қутидан қулоқчинларни аллақачон олиб ташлашган.

ЎҚИНГ: iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!