Oppo Reno6 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Oppo Reno6 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Oppo Reno6 Pro 5G смартфони май ойида Reno6 5G ва Reno Pro+ 5G моделлари билан бирга Хитой учун чиқарилган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, қурилма халқаро дўконлар расталарида ҳам пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Flip3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Бироқ Pro+ модели глобал бозорга чиқмади ва компания бу ҳақида режаларини ошкор қилмади ҳам.

Reno6 Pro қурилмаси қимматроқ Plus модели билан бир хил фойдаланувчи амалиётини тақдим қилиши назарда тутилган. Иккала смартфон ўртасидаги фарқ чипсет ва камераларда кўринади. Стандарт Pro модели Dimensity 1200 SoC билан жиҳозланган бўлса, Pro+ га Snapdragon 870 ўрнатилган. Қаҳрамонимизга, шунингдек, флагман тоифа эмас, балки ўрта тоифа камералар қўйилган.

Oppo Reno6 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 160.0х73.1х7.6 мм, 177 г; шишадан ишланган олд панель (Gorilla Glass 5), шишадан ишланган орқа панель, металл ром.

> Дисплей: 6.55" AMOLED, 90Hz, HDR10+, 500 нит (ўрта.), 800 нит (HBM), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 402ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6893 Dimensity 1200 5G (6 nm): саккиз ядроли (1x3.0 GHz Cortex-A78 & 3x2.6 GHz Cortex-A78 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G77 MC9

> Хотира: 128ГБ 8ГБ RAM, 256ГБ 12ГБ RAM; UFS 2.1 — глобал версияда, UFS 3.1 - Хитой версияда.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.7, 26 мм, 1/2.0", 0.7µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120˚, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 32 МП, f/2.4, 26 мм (кенг), 1/2.8", 0.8µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек.; гиро-EIS, HDR; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 65 ваттда тезкор қувватланиш, SuperVOOC 2.0.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC.

Reno6 Pro 5G — премиум дизайн ва комптент, рақобатдош аппарат таъминотига эга смартфон. Смартфон 90Hz частотали, ёрқин AMOLED экрани, 4,500 мАс сиғимли аккумулятор, 65 ваттда тезкор қувватланиш имконияти ва MediaTek'нинг юқори тоифа Dimensity 1200 платформаси билан мақтана олади.

Қадоқ таркиби
Қурилма одатий қадоқда сотилиб, қути ичида фойдаланувчи йўриқномалари, USB-A га USB-C кабели, 65 ваттлик SuperVOOC 2.0 зарядчик, шаффоф силикон ғилофи ва USB-C кабели бор.

ЎҚИНГ: Sony Xperia 5 III'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.