Oppo Reno7 сериясининг техник жиҳатлари маълум бўлди

Oppo Reno7 сериясининг техник жиҳатлари маълум бўлди

Oppo ўзининг Reno7 сериясини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Маълумотларга кўра Reno7 Pro+ модели бўлмайди. Бунинг ўрнига компания Reno7 SE моделини тақдим этади. Бу эса Reno7 Pro'ни сериядаги энг кучли смартфонга айлантиради. 

ЎҚИНГ: Oppo ўзининг биринчи букланувчи смартфонини тақдим этмоқчи 

Reno7 ҳамда Reno7 Pro моделлари бир-бирига ўхшаб кетади. Икки смартфон 6.5 дюймли OLED дисплейига эга бўлади. Reno7 қурилмаси 90Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди, Pro модель эса 120Hz частотани қўллаб-қувватллайди. 

Шунингдек иккала модель ҳам 4,500 мАс сиғимли аккумулятор эга бўлиб, уни 65 ваттда тезкор қуввтлаш мумкин. 

Камера ҳақида гапирадиган бўлсак, Рено7 смартфони Sony'нинг IMX766 сенсорига эга бўлган 50МП асосий камера, 16МП ультракенг камера ҳамда 2МП сатҳ камерага эга. Pro моделнинг камералари нисбатан яхшироқ, унга Samsung'нинг GN5 сенсорига эга 50МП асосий камера, 64МП ультракенг ҳамда 13МП телефото камералари ўрнатилади. 

Reno7 қурилмаси Dimensity 1200 чипи, Reno7 Pro эса Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланади. Икки смартфон 8ГБ ҳамда 12ГБ тезкор хотира, 256ГБ гача бўлган доимий хотирага эга бўлади. 

Reno7 SE эса кичикроқ 6.43 дюймли 90Hz частотада ишловчи дисплей, Dimensity 920 чипи ва 12/256ГБ гача бўлган хотира, 4,300 мАс аккумулятор ҳамда 65 ватт қувватлаш технологияси билан жиҳозланади. Шунингдек, ушбу смартфон 64МП асосий камера, 8МП ультракенг ҳамда 2МП сатҳ камераларига эга бўлади. 

Ҳозирча смартфонларнинг расман қачон тақдим этилиши номаълум. Агар тахминларга таянадиган бўлсак, Reno7 серияси шу йилнинг ноябрь ойида тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Oppo Reno6 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!