Oppo Reno9 сериясидаги энг юқори модел: Reno9 Pro+ чиқарилди!

Oppo Reno9 сериясидаги энг юқори модел: Reno9 Pro+ чиқарилди!

Oppo компанияси Хитойда ўзининг Reno9 учлик смартфонлар сериясини тақдим қилди. Гарчи бир қарашда Reno9 ва Reno9 Pro моделларидан фарқ қилмайдигандек кўринса ҳам, қатордаги энг юқори модели – Reno 9 Pro+ нафақат техник хусусиятлар борасида, балки ташқи кўринишда ҳам бироз фарқ қилади.

Оддий ва Pro моделлардан фарқли ўлароқ Pro+ модели орқа томонда учлик камерага, шунингдек, уларни ўраб турадиган оролга ҳам бор. Қолаверса, ушбу модел ўлчами ҳам қатордаги бошқаларга қараганда бирозгина фарқ қилади ёхуд Reno 9 Pro+ модели 161.5х73.6х7.99 ўлчам ва 192 грам оғирликка эга.

Камераларга келсак, ушбу модел Reno 9 ва Reno 9 Pro камераларини ўзида мужассамлаштирган: 50МП асосий, 8МП ултра-кенг ва 2МП макро. Селфи камера эса бир хил: 32 МП.

Капот остида қурилмага Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети ўрнатилган. Қолаверса, унинг устига суратлар яхшилашга хизмат қиладиган MariSilicon Х NPU чипи ҳам қурилган. Қурилма 16 ГБ LPDDDR5 оператив хотира, ҳамда, 256/512 ГБ UFS 3.1 доимий хотира билан Android 13'га асосланган ColorOS операцион тизимида ишлайди. Унинг 4700 мА/соат батареясини 80 Вт тезликда смартфон қутисида келадиган зарядловчи адаптер билан қувватлаш мумкин.

Асосий фарқлар шулардан иборат, қолган техник хусусиятлар Reno 9 ва Reno 9 Pro моделлариники билан бир хил.

Oppo Reno 9 Pro+ модели ҳам 2 декабрдан сотувга чиқарилади. Нархлар қуйидагича:

16/256 ГБ – 3999 юан (6,268,000 сўм)
16/512 ГБ – 4399 юан (6,895,000 сўм)

ЎҚИНГ: Oppo'нинг 240 Вт тезликда зарядланадиган смартфони қачон чиқарилиши маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!