Бир танада икки жон: Oppo Reno9 ва Reno9 Pro смартфонлари чиқарилди!

Бир танада икки жон: Oppo Reno9 ва Reno9 Pro смартфонлари чиқарилди!

Oppo компанияси Хитойда ўзининг Reno 9 смартфонлари учлиги: Reno9, Reno9 Pro ва Reno9 Pro+ моделларини тақдим қилди. Бир қарашда уларни бир-биридан ажратиш қийин, чунки уччала модел ҳам деярли бир хил кўринишга эга. Бироқ, улар техник хусусиятлар борасида бир-биридан фарқ қилади. Умумий дизайн Reno 8 смартфонларини эслатиб юборади, лекин бу сафар смартфонлар камерасини ўраб турган орол орқа томон билан текислаб юборилган ва энди камераларни ўзигина қурилмадан бўртиб чиқиб туради.

Қатордаги Reno9 ва Reno9 Pro смартфонлари 162.3х74.2х7.19 мм ўлчамдаги бир хил танага эга. Ҳатто, уларнинг оғирлиги ҳам бир хил – 174 грамм. Шунингдек, иккала модел ҳам FHD+ резолюциядаги, 120 герц янгиланиш тезлигига эга бўлган 6.7 дюймли AMOLED дисплей билан жиҳозланган. Уларнинг экрани юқори марказида 32 мегапикселли бир хил селфи камера сенсори жойлашган.

Фото: Oppo

Бироқ, орқа камерага келганда фарқларни кўриш мумкин. Reno9 Pro модели ф/1.8 диафрагмали 50 МП асосий ва ф/2.2 диафрагмали 8 МП ултра-кенг сенсорга бўлса, оддий модел 64 МП (ф/1.7) асосий билан 2 МП (ф/2.4) оқ-қора сенсор ўрнатилган. Улар билан 4К форматида 30 кадр/секунд, FHD ва HD форматида эса 60/30 кадр/секунд тезликда видеолар олиш мумкин.

Фото: Оппо

Капот ости техник хусусиятлари ҳам, албатта, бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Reno9 бошланғич моделига MediaTek'нинг Dimensity 8100-MAX чипсети қўйилган. Reno9 Pro эса Qualcomm'нинг Snapdragon 778G чипсети билан чиқарилган. Хотира борасида Pro модел фақат 16 ГБ LPDDR5 оператив хотира ва 256/512 ГБ UFS 3.1 доимий хотираси билан ишлайди. Reno9 эса икки хил: 8/12 ГБ LPDDR4x RAM ва 256 ГБ UFS 2.2, ҳамда, 12 ГБ LPDDR5 ва 512 ГБ UFS 3.1 хотира конфигурациясига эга. Иккала моделларда ҳам хотирани кенгайтириш учун microSD уяси мавжуд эмас. Смартфонларнинг 4500 мА/соат батареясини SUPERVOOC технологиясига асосланган 67 Вт тезликда қувватлаш мумкин.

Алоқа ва уланишга келадиган бўлсак, смартфонлар 5G, Wi-Fi 6 технологияларини, шунингдек, Про модел Bluetooth 5.3, оддий модел эса Bluetooth 5.2 версиясини қўллаб-қувватлайди. Иккала модел ҳам USB-C портига эга ва унга симли наушник ҳам улаш мумкин, чунки смартфонлардан 3.5 миллиметр наушник уяси олиб ташланган. Қўшимчасига, смартфонларда бармоқ изини аниқлаш сканери, NFC, сунъий йўлдош орқали жойлашувни аниқлаш ва инфрақизил масофавий бошқарув хусусиятлари бор. Иккаласи ҳам Android 13'га асосланган ColorOS 13 операцион тизимида ишлайди.

Reno9 ва Reno9 Pro смартфонлари 2 декабрдан Хитойда қуйидаги нархда сотувга чиқарилади:

Oppo Reno 9

  • 8ГБ + 256ГБ – 2,499 юан (3,913,000 сўм)
  • 12ГБ + 256ГБ – 2,699 юан (4,226,000 сўм)
  • 12ГБ + 512ГБ – 2,999 юан (4,696,000 сўм)

Oppo Reno 9 Pro 

  • 16ГБ + 256ГБ – 3,499 юан (5,479,000 сўм)
  • 16ГБ + 512ГБ – 3,799 юан (5,949,000 сўм)

Аввалги авлод Reno смартфонлари каби ушбу смартфонлар бир неча ҳафтадан сўнг глобал бозорга чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Oppo А1 Pro смартфони тақдим қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!