Oppo X 2021 – ўрама экранли илк смартфон намойиш қилинди! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  603
  •  17.11.2020 15:58

Oppo X 2021 – ўрама экранли илк смартфон намойиш қилинди! (+видеолар)

Бир қатор дисплейсоз ва смартфонсоз компаниялар ўралувчи экранга эга бўлган смартфон тайёрлашга киришганидан хабарингиз бор. OPPO эса уларнинг барини доғда қолдирди – бугун, 17 ноябрь куни шунақа технологияга эга бўлган дунёдаги биринчи телефонни тақдим этди!

ЎҚИНГ: Samsung ўрама экранли смартфонини биринчи бор «жонли» кўрсатди!

Инқилобий смартфон Oppo X 2021 деб номланган бўлиб, уни яратиш жараёнида компания нақ 122 та патент олган. Гаджетнинг қайишқоқ OLED-дисплейининг маълум бир қисми корпуснинг икки ёнида ўралиб яшириниб туради. Уни ёйганда эса 6,7 дюймлик экран ўлчами 7,4 дюймгача етади.

Мана, ўзингиз томоша қилинг:

Бундай смартфон яратиш учун компания кичик двигателни ва диаметри 6,8 миллиетрлик роликни ўз ичига олувчи махсус конструкция ишлаб чиққан. У экраннинг ёйилган пайтида мутлақ текис ва қаттиқ туришига ёрдам беради.

ЎҚИНГ: LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

Oppo баёнотига кўра, бундай конструкция смартфонни турли мақсадларда ишлатишда қўл келади: видеороликлар томоша қилиш, ўйинлар, веб-браузер, мессенжерлар, камерадан фойдаланиш ва ҳоказо.

Компания ҳозирча Oppo X 2021 ҳақида батафсил маълумот бермаган. Шунингдек, мазкур қурилма қачондир оммавий ишлаб чиқарилиб бозорга тақдим этиладими, ёки концептуал смартфон ҳолида қоладими – бунисиям номаълум.

ЎҚИНГ: Ўрама смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрамиз!