Оптик дискларнинг хотирасини миллион марта кенгайтириш усули ишлаб чиқилди

Оптик дискларнинг хотирасини миллион марта кенгайтириш усули ишлаб чиқилди

Дунёнинг турли бурчагида бир вазифа устида ҳамкорлик қилаётган олимлар гуруҳи ахборотни ёзиш ва сақлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди. У оптик дисклардаги ахборотни сақлаш зичлигини миллион марта орттириш имконини беради. Ушбу ишланмани Қозон федерал университети, Лондон империя коллежи ва Ҳарвард университети мутахассислари ихтиро қилишди, деб хабар қилади Kun.uz.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирда, ахборотни ёзишдаги энг юқори ҳажм кўрсаткичи чекланганига физика қонунлари сабабдир. Унга биноан, ёруғликни, айни қўлланилаётган ёруғлик тўлқини узунлигининг ярмидан кам бўлган ҳудудда жамлаш мумкин эмас. Олимлар эса айнан ушбу чекловни қайтарзда айланиб ўтиш масаласини ҳал этишлари лозим эди. Қозон федерал университети вакили Сергей Харинцевнинг айтишича, ушбу муаммога ечим топилган.

«Ёзишнинг янги технологиясида ёруғликни бир нуқтага жамлаш маълум бир радиал ва азимутли қутблашга эга бўлган лазерли ёруғликли оптик наноантенналар ёрдамида амалга оширилади. Ахборот ташувчи ҳисобланадиган диск қатлами эса, azo-бўёвчи деб аталувчи оптик анизотропли полимер тасмадан ясалади», – деган Харинцев.

Ҳозирда, олимлар ахборот ташувчининг тажриба намунаси устидаа иш олиб боришмоқда. У ахборотни сақлаш зичлигини таъминлай олиши керак. Ахборотни ёзиш технологияси бир квадрат дециметр майдонга 100 терабайт ахборотни ёзиш имконини беради ҳамда мавжуд энг кенг сиғимли қаттиқ дисклар кўрсаткичидан 38 маротаба ортиқ маълумотни сақлашни таъминлайди. Келгусида бу зичлик бир квадрат дециметрга 1 петабайт миқдорига етказилиши айтилмоқда. Бу ҳолда, оддий DVD-дискка ёзиладиган ахборот ҳажми ҳозиргидан бир миллион мартага ортади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!