Ўқишга имтиҳонсиз кириш имконини берувчи яна бир танлов жорий этилди

  •   DiMaX
  •  3465
  •  07.10.2020 17:34

Ўқишга имтиҳонсиз кириш имконини берувчи яна бир танлов жорий этилди

«Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4851-сон, 06.10.2020 й.) қабул қилинди.

ЎҚИНГ: Президент фармони: Ҳар бир аҳоли пункти камида 10 Мбит/с.лик интернетга уланади!

Қарорга мувофиқ, ОТМнинг тегишли таълим йўналишлари талабалари ўртасида информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида ўтказиладиган республика ва нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган талабалар ОТМнинг тегишли магистратураси йўналишларига ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан ушбу йўналишларда кадрлар тайёрлаётган барча ОТМ мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) ўз олимпиадаси ўтказади.

Танловда 1-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар биринчи ўқув йили учун тўлов ОТМнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолда имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

ЎҚИНГ: Оnline-maktab дарслари узатиладиган телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар

2021 йилдан «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчилар бир ойлик маош миқдорида бир марталик мукофотланади.

ОТМнинг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Мактабларнинг «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида 1 йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари ТАТУга педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар «Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари» портали ишга туширилади. Порталда, жумладан, дастурлаш соҳасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар ва акциялар тўғрисида маълумотлар жойлаштириб борилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янгича принципига ўтилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!