Ўқитувчилар учун махсус тариф режаси тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  15174
  •  10.04.2020 09:47

Ўқитувчилар учун махсус тариф режаси тақдим этилди!

Коронавирус пандемияси туфайли карантин даврида бутун Ўзбекистон таълим тизими масофавий таълимдан фойдаланмоқда. Ҳар куни минглаб ўқитувчилар ўқувчиларимиз учун онлайн дарслар ўтказмоқдалар ва уларга юқори даражада қулайликлар яратиш – давр талабидир.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Шу мақсадда, «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси (Uzmobile филиали) жорий йил 10 апрелдан бошлаб махсус «Таълим» тариф режасини жорий қилмоқда. Бу тўғрида UZTELECOM ўз расмий сайти орқали хабар берган.

Янги тариф режасининг ўзига хос хусусияти – унинг арзонлиги ва тақдим этилаётган дақиқалар, SMS ҳамда интернет-трафик лимитлар ҳажмининг сезиларли даражада кўплигидир. Бу эса ўқитувчиларга ўқувчилар билан фаол масофавий иш олиб бориш имконини беради.

«Таълим» тариф режасига уланиш ёки унга ўтиш учун Халқ таълими вазирлиги тизими ходими паспорт, гувоҳнома (асл нусха) ёки абонент ушбу тизим ходими эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Ушбу тариф режасига жисмоний шахслар улана оладилар.

Тариф режаси ҳақида батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинган кундан бошлаб, «Ўзбектелеком» АК университет ва коллеж талабалари, умумўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари уй шароитида фанларни ўзлаштириш ва таълим ресурслари веб-сайтларидан чекловарсиз, бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этмоқда.

ЎҚИНГ: Беҳуда қувонманг: «Ўзбектелеком» абонентларни SMS-спамдан огоҳлантирмоқда