Ўрама смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  847
  •  27.10.2020 16:37

Ўрама смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрамиз!

Хитойлик таниқли дисплейсоз – BOE Technology компанияси SID Display Week 2019 кўргазмасида экрани трубача шаклида ўралувчи смартфон прототипини намойиш этган эди. Жорий йилнинг бошидаги CES 2020 тадбирида TCL компанияси ҳам шундай технологияга эга смартфон тайёрлаётганини айтган.

ЎҚИНГ: TCL чўзилувчан экранли смартфон ва Z-симон букламафон яратди! («жонли» видеолар)

Энди эса ана шу – TCL ўрама смартфони ёқиқ ҳолда кўрсатилган «жонли» видео интернетга чиқди. Қисқа лавҳада акс этишича, диагоналига 4,5 дюймлик экранга эга смартфоннинг дисплейи 6,7 дюймгача «каттайган»ини кўрамиз:

TCL таъкидлашича, айни дамда бундай экранларни 200 минг мартадан ошиқ ўраб-ёйиш мумкин. Бу йил кузги IFA кўргазмасида айтиши бўйича, компания шундай дисплейга эга смартфонни бу йилнинг охиригача бозорга чиқаришни режалаштирмаяпти.

Лекин DisplaySearch ҳамда DSCC асосчиси ва етакчи таҳлилчиси Росс Янг (Ross Young) бу борада бошқача фикрда. Унга кўра, турли дисплейсозлар ўрама экран технологияси бўйича пойгага киришган; шундай экан, ўралувчи смартфонлар даврига ҳам оз вақт қолган.

ЎҚИНГ: Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!