Oreo’да ишловчи 6 дюймлик Sony смартфони бенчмаркда кўринди

  •   DiMaX
  •  1435
  •  14.09.2017 15:25

Oreo’да ишловчи 6 дюймлик Sony смартфони бенчмаркда кўринди

GFXBench бенчмаркининг маълумотлар базасида Sony компаниясининг шу пайтгача номаълум смартфони устида ўтказилган тест натижалари пайдо бўлди. Бу ҳақда Ferra.ru сайти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳозирча расман тақдим этилмаган мазкур модел бенчмаркда H4233 маркировкаси билан қайд этилган.


Тест натижаларига назар солсак, Sony H4233 моделига диагонали 6 дюймга тенг, 1920 х 1080 пикселлар сиғимига эга бўлган Full HD-дисплей ўрнатилган. Унинг асосий камераси 21, олд камераси эса 16 мегапикселли модулларга эга.

Мазкур смартфоннинг «юраги» – 2,2 такт частотасида ишловчи, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 630 процессоридир. Унга Adreno 508 график тезлатгичи ҳам ўрнатилган. Гаджетнинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича, 4 ҳамда 64 гигабайт ҳажмлидир.

Яна бир жиҳати – мазкур девайс Google мобил операцион тизимининг янги – Android 8.0 Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди.


Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!