Ўргимчак-роботлар: уларни сиз пайқамайсиз ҳам

  •   Saroy
  •  1223
  •  13.08.2018 13:37

Ўргимчак-роботлар: уларни сиз пайқамайсиз ҳам

Гарвард университети муҳандислари микророботларнинг янги тури — юмшоқ ҳамда турли рангдаги ўргимчак-роботни яратдилар.

Гарвард университети биологлар жамоаси, Гарвард муҳандислик ва аниқ фанлар мактаби (SEAS) мутахассислари ҳамда Бостон Университети олимлари билан ҳамкорликда микрометрли ҳажмдаги алоҳида тузилмага эга  юмшоқ миллиметрли роботлар яратиш жараёнини ишлаб чиқдилар.   Янги технологиянинг имкониятларини намойиш қилиш учун улар қайишқоқ материалдан роботлаштирилган ўргимчак яратишди. Намуна сифатида  жуда митти, турли рангга бўялган Австралия товус ўргимчакларини олдилар. Тадқиқот натижалари Advanced Materials журналида чоп этилди.

Янгича микроробот кўп қатламли силикондан ясалди. Бу ўргимчакчи 18 босқичли эркинлик билан таъминлайди, қўшимчасига ташқи кўриниши ҳам жуда чиройли.

Юмшоқ роботлаштирилган микротизим ҳалигача оддийлигича қолиб келаётганди: уларнинг  двигатель имконияти қоидага кўра, биттагина эркинлик босқичи билан чекланган эди (таққослаш учун: оддий саноат робот-манипулятор, худди инсон қўлларидек, олтита эркинлик босқичига эга). Янги тоифадаги микроробот кўп қатламли  силикондан ясалган бўлиб, ўргимчакни 18 эркинлик босқичи билан таъминлайди, ташқи кўриниши эса жуда чиройли ясалган.

Роботни яратиш учун жамоа 12 қатламли қайишқоқ силикондан юмшоқ муҳр усулидан фойдаланди. Ҳар бир қатлам лазерли қайта ишлаш технологияси ёрдамида алоҳида кесиб чиқилди, сўнгра бошқалари билан уч ўлчамли тузилма яратиш учун қолганлари билан қўшилди.

Роботнинг энг аҳамиятли томонларидан бири — ҳар бир қатламга интеграциялаштирилган микросуюқликка тўла каналлардан иборат тармоқлардир   Ушбу тармоқ ёрдамида олимлар алоҳида қатламни якуний форма олиш учун  ўз жойида эгилишга мажбур қилдилар. Шундай қилиб, масалан, юмшоқ ўргимчакнинг қорни ва оёқларининг эгилувчанлиги доимий тус олади. Қолган каналлар ҳаракат учун, шунингдек, жониворга импозантли ранг бериш учун  фойдаланилади.

 Мазкур технология  MORPH (Microfluidic Origami for Reconfigurable Pneumatic/Hydraulic) номини олди. Бу каби робот-ўргимчаклардан етиб бориш қийин бўлган ёки хавфли жойларда технологик жараёнларни амалга оширишда фойдаланилиш мумкин, шунингдек тиббиёт соҳасида – эндоскопия ёки микрожарроҳликда ҳам қўлласа бўлади.