Ўрнига нима келади: яқинда смартфонлар ҳам йўқолармиш

  •   Saroy
  •  1496
  •  24.09.2018 14:27

Ўрнига нима келади: яқинда смартфонлар ҳам йўқолармиш

Бир кун келиб, албатта тезда эмас, лекин сиз ўйлаганингиздан ҳам эртароқ смартфон ўлади — худди ўтмишдаги факсимил аппаратлари каби. Яқин ўн йилликда  инсон севимли ва қулай гаджетидан ажрала олмайди, албатта, лекин бу матоҳга шунчаки зарурат бўлмай қўяди. Ҳозирданоқ, смартфонни  йўқотиш учун  тамал тошни  Илон Маск, Microsoft,  Facebook,  Amazon ва сон-саноқсиз унчалик катта бўлмаган, лекин амбицияси кучли стартаплар  қўя бошлашди. Хўш, смартфондан воз кечишга бизни қандай технологик янгиликлар мажбур қилар экан. Чўнтагимиздан смартфон ўрнига қандай техник муъжиза жой оларкан?

Виртуал ёрдамчилар

Инсайдерлар тарқатган хабарларга қараганда, Samsung Galaxy S8 (ҳозирданоқ буюртма берса бўлади) янги Bixby виртуал ёрдамчи билан бирга сотувга чиқарилади. У сизга ҳар бир функцияни ва иловаларни фақат ўзингизнинг овозингиз билан назорат қилишга имкон беради. Умуман олганда, компания  S8’ни  шунчаки овоз билан назорат қилса бўладиган янги экотизимини илгари сурувчи қурилма сифатида кўрмоқда. Бу энди смартфон эмас, балки инсон билан унинг атрофини ўраб турган технодунё ўртасидаги уйғунликни таъминлашнинг  мутлақо янги  концепцияси ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Японияда “Ақлли шаҳар” қурилди

Темирдан экотизим

Навбатдаги iPhone ҳам кундалик ҳаётимизга қўшимча реаллик олиб келишга мўлжалланган. Эътибор беринг,  гап қандайдир узоқ келажак ҳақида бораётгани йўқ, балки  ушуб  глобал ўзгаришларнинг барчаси  яқин икки йилда содир бўлиши кутилаётган ўзгаришлардир. Чунки, бундай қурилмалар Amazon Echo, Sony PlayStation VR ва Apple  Watch’ларда ҳозирданоқ чекланган тарзда бўлса-да мавжуд. Аммо экспертлар ҳақиқий муваффақият ушбу қурилмалар битта экотизимга жамлангач содир бўлади дейишмоқда.

Қўшимча реаллик

Microsoft, Facebook, Google ва  Google томонидан қўллаб-қувватланаётган Magic Leap стартапи қўшимча реалликнинг автоном гарнитурасини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Ушбу лойиҳа амалга ошса кўзингизнинг ўзида  3D-тасвир пайдо бўлади. Гап сўзларга қараганда, Apple ҳам ушбу лойиҳа устида изланишлар олиб бормоқда.

Рақамли нигоҳ

Microsoft корпорацияси ходими Алекс Кипман  яқинда Business Insider учун интервью бериб, шундай деди, Яқин орада қўшимча реаллик смартфон, телевизор ва бошқа барча экранли гаджетларнинг ўрнини тўлиқ эгаллаши мумкин. Бу мантиқан тўғри. Чўнтагимиздаги алоҳида бир қурилмадан фойда кам. Агар барча қўнғироқлар, чатлар, фильмлар ва ўйинлар тўғри фойдаланувчининг кўзида пайдо бўлса, бу зўрку.

ЎҚИНГ:Технологик жиҳатдан тараққий этган 10 давлат

Аудиогидлар

Ҳозирда дунёда энг муҳим қурилмалар сифатида Amazon Echo ёки Apple’нинг AirPod’и борган сари муҳим ўрин эгалламоқда. Чунки  Apple’нинг Siri’си,  Amazon’дан  Alex, Samsung’дан Bixby ва  Microsoft’дан Cortan каби  сунъий-интеллектуаль тизимлари  шубҳасиз янада ақлли бўлиб боради ва вақти билан,  фойдаланувчи янада  кўзда тасвири пайдо бўладиган  аудио хабарларга кўпроқ таянадиган бўлишади.

Рақамли дунё

Яқин вақтларда бизнинг кўз олдимизда  рақамли дунё ва реал дунё бўй кўрсата бошлайди. Йирик технологик компаниялар  келажакда агар ҳимоя қилмасак жисмоний олам янги рақамли реаллик олдида қулашини ваъда қилишмоқда. «Матрица» даги ака-ука вачовскийлар  ҳам шунга ўхшаш гапни айтишгганди.

Телепатия

Ана энди ҳақиқий маънода ақлдан озиш бошланади. Куни кеча Тесло компаниясининг асосчиси, тадбиркор Илон Маск ўзининг Neuralink деб номланган янги компанияси ташкил этилгани ҳақида маълум қилди. Илон Маск мутлақо жиддийлик билан  шундай дейди. Яқин йилларда, аниқроғи 10 йиллардан кейин нейроинтерфейс яратилади ва  у одамларга бир бири билан ҳаёлан суҳбатлашиш  имконини беради. Бошқача айтганда, бизга телепатияни ваъда қилишмоқда. 

ЎҚИНГ:Руҳият ва реаллик чегараси: кароматли туш кўриш сабаблари аниқланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!