Орол денгизидаги махфий полигонида СССР қандай машъум тажрибалар ўтказган? (+видео)

  •   DiMaX
  •  4293
  •  29.03.2019 12:46

Орол денгизидаги махфий полигонида СССР қандай машъум тажрибалар ўтказган? (+видео)

АиФ нашри СССР даврида мавжуд бўлган махфий объектлар ҳақида маълумот берди. Улар орасида Орол денгизи ўртасида жойлашган Возрождение (Тикланиш) оролидаги биокимёвий полигон ҳам бор, деб ёзади «Кун.уз» нашри.

ЎҚИНГ: Google орол харитасини тузишда қўйлардан фойдаланди

Билдирилишича, 1942 йилдан 1992 йилгача Орол денгизи ўртасида жойлашган Возрождение оролида ҳарбий биёкимёвий полигон бўлган. Унинг шартли номи – «Бархан».

Ярим аср вақт давомида у ерда тажриба ҳайвонлари – итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синовдан ўтказилган. Препаратлар намуналари СССРдаги барча ҳарбий биокимёвий лабораториялар – Степногорск, Киров, Свердловск-19, Омутнинск, Сергиев Посад, Оболенскдан келтирилган.

Объект қаттиқ қўриқланган, оролга бегоналарнинг кириши қатъиян тақиқланган. Махфийлик шу даражада бўлганки, ҳаттоки полигонга хизмат кўрсатишда иштирок этган ходимларнинг аксарияти қаерда ишлаётганликларини билишмаган.

Оролда биомуҳандислик институтлари – корпус ва лабораториялар, виварийлар (ҳайвонлар устида тажриба ўтказиладиган махсус жой), ускуналар омборларининг бутун бошли мажмуаси жойлашган. Шаҳарчада ҳарбий олимлар учун қулай шароитлар яратилган.

1992 йилда президент Борис Ельцин полигонни ёпиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Ҳарбий контингент Кировга йўналтирилди, биолаборатория эса бузиб ташланди.

Қуйидаги катта видеолавҳа ҳам ушбу полигон ҳақида:

Возрождение оролида олимлар айнан қандай тадқиқот билан шуғулланганини ҳеч ким билмайди. Мародёрлар у ердаги ускуналар, қандайдир қийматга эга ҳар қандай нарсани ташиб кетган. У ерда ҳозирда фақат ташландиқ бинолар қолган.

АиФ’да ёзилишича, 1995 йилда америкалик ҳарбий бактериологлар полигонга келишган – уларни СССР парчаланганидан кейин орол ҳудудига эгалик қилган Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари таклиф қилган. Чет элликлар эски қабристондан намуналар олишган.

ЎҚИНГ: Ниқоб аллақачон ечилган: юз йилликнинг жумбоқлари...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!