Орқа панелида нақ саккизта камерали илк смартфон, олд камераси ҳам махфий!

  •   DiMaX
  •  1591
  •  09.11.2020 15:07

Орқа панелида нақ саккизта камерали илк смартфон, олд камераси ҳам махфий!

Жорий йилнинг май ойи охирида Lens Technology (Changsha) Co. Ltd компанияси саккиз камерали смартфон учун патент аризаси топширган эди. Унинг патенти 2 октябрда маъқулланиб, Бутунжаҳон интеллектул мулк ташкилотининг маълумотлар базасига ҳам киритилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

Патентда тавсифланган смартфон тўлиқ ромсиз экранга эга, унинг пастки қисмида эса тугмача мавжуд. Селфи-камера кўринмайди, афтидан, уни дисплей ортига яширишган.

Лекин бу гаджетнинг асосий ўзига хослиги – у орқа панелида нақ саккизта камерага эга бўлган илк смартфондир. Корпус орқа қопқоғининг ҳар бурчагида иккитадан датчикка ва биттадан фоточақноққа кўзимиз тушади.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Смартфон орқа панелининг юқори қисми ўртасидаги митти нуқта – бу микрофон тирқиши. Шунингдек, девайс USB-C портига ҳамда корпуснинг чап қиррасида қўшимча тугмачага эга.

Lens Technology компанияси Хитой жанубидаги Хунань провинцияси пойахти – Чанша шаҳрида жойлашган. У асосан объективлар ва ҳимоя шишалари ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келар эди.

Янги патент шуни кўрсатмоқдаки, бўлажак смартфонларнинг дизайни ва функциялари борасидаги янги имкониятларни синаб кўришга бугунги кунда турли йўнлишлардаги компаниялар қўл уриб кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Ортга назар: кутилмаган брендлардан ноодатий телефонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.