Ўрта нархли энг зўр смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил март)

  •   DiMaX
  •  3413
  •  08.04.2020 13:49

Ўрта нархли энг зўр смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил март)

AnTuTu бенчмарки аввалроқ Хитойдаги фойдаланувчилар текширувлари асосида ўрта нархли энг зўр смартфонлар рейтингини чиқарганди. Ушбу бенчмарк энди ўрта нарх тоифасидаги энг кучли телефонларнинг глобал рейтингини ҳам тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энг қудратли флагманлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Энг бақувват флагманларнинг глобал ТОП-ўнталик рўйхатида бўлгани каби, ўрта нархли моделлар рейтингида ҳам дунё бўйича AnTuTu’да 1000 мартадан ошиқ текшириб кўрилган смартфоннинг ўртача натижалари ҳисобланган.

Флагманларнинг глобал рейтингида нақ олтита ўринни битта компания маҳсулотлари банд этган бўлса, глобал бозордаги ўрта нархли энг яхши смартфонларнинг рейтингида хилма-хиллик мавжуд. Аммо унда февраль ойидаги рейтинг етакчиси – Redmi Note 8 Pro ўз ўрнини сақлаб қолган. Кучли учликни ва умуман рўйхатнинг ярмини Xiaomi’нинг турли моделлари эгаллаган:

Кўриб турганингиздек, «Хитойча Apple»нинг Mi Note 10 Pro, Mi 9T, Mi Note 10, Mi 9 SE смартфонлари тегишлича 2, 3, 6 ва 10-ўринларни банд қилган.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 ҳамда Galaxy A20s смартфонларини очиб, ишлатиб кўрамиз

Samsung корпорациясининг иккита вакили – Galaxy A71 ҳамда Galaxy A80 моделлари мос тарзда 4 ва 7-поғоналардан жой олган. Oppo компаниясининг арзончи бренди маҳсулоти бўлмиш Realme Q ва Realme XT смартфонлари эса тегишлича 8 ва 9- поғоналарда турибди.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, рейинг етакчиси MediaTek компаниясининг ўйинбоп смартфонларга мосланган Helio G90T процессори базасида ишлайди. Рўйхатдаги қолган тўққизта кучли смартфон эса турли русумлардаги Qualcomm чипсетларига асосланган.

Ушбу мавзуда, энг арзон телефонларнинг чиплари ҳақидаги мақоламизни мана бу, ҳамёнбоп смартфонларнинг процессорлари тўғрисидаги мақоламизни мана бу, ўрта нархли моделлар чипсетлари хусусидаги мақоламизни эса мана бу ҳаволалар орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!