Ўрта нархли Galaxy A21 сурати чиқди: Infinity-O дисплей, тўртталик камера...

  •   DiMaX
  •  5973
  •  03.03.2020 16:03

Ўрта нархли Galaxy A21 сурати чиқди: Infinity-O дисплей, тўртталик камера...

Яқинда биз шу йилнинг энг харидоргир бўлиши кутилаётган смартфони – Samsung Galaxy A11 сурати ва маълумотларини эълон қилган эдик. Android Headlines нашри эса ушбу туркумдаги яна бир – Galaxy A21 смартфонининг расмини тарқатди.

ЎҚИНГ: Иккита ҳамёнбоп Samsung хити тайёр: учталик камера, бақувват батарея, кучли процессор...

Ушбу қурилма дунё бўйича ўтган йилги энг харидоргир смартфонлар ТОП-ўнталигига кирган Galaxy A20 моделининг давомчиси бўлади. Расмга кўра, Galaxy A21 смартфони ҳам Infinity-O дисплейи билан мақтана олади: олд камера тирқиши экраннинг юқори чап бурчагида очилган. Гаджетнинг орқа панелида эса тўртталик бош камера ва унинг фоточақноғи, шунингдек, бармоқ изи сенсорига кўзимиз тушади.

Samsung ушбу смартфонида замонавий USB-С портини қўллаган, яна 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқишини ҳам қолдирган. Компания унда ўзининг Exynos 7904 процессорини 4000 мА/соатлик аккумулятор қўллайди.

Инсайдерларга кўра, ушбу моделда AMOLED-матрицали экраннинг тасвир аниқлиги HD+ форматида бўлади. Galaxy A21 тезкор/ички хотираси эса тегишлича 6/64 ҳажмда, яна microSD форматли хотира картаси учун слот ҳам бўлишини айтишмоқда. Афсуски, унинг нархи ва тақдимот вақти борасида ҳозирча маълумот йўқ, аммо тез орада намойиш этилса керак.

ЎҚИНГ: Тезкорлик рейтингида Galaxy S20 учлиги барча рақибларининг «абжағини чиқарди»! (Master Lu, 2020 йил февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!