Ўрта нархли Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A10 хусусиятлари эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  46044
  •  15.02.2019 09:35

Ўрта нархли Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A10 хусусиятлари эълон қилинди!

Samsung компанияси Galaxy S10 флагманларини намойиш этганидан сўнг янгиланган Galaxy A туркумидаги гаджетларини тақдим этади. Улардан айримларининг техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

Кеча янги туркумнинг учта вакили техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотни интернетга чиқаришди. Уларни бирга кўриб чиқамиз:

Galaxy A50 модели 6.4 дюймлик, FHD+ форматли Infinity-U дисплей билан жиҳозланади. AMOLED-матрицали экранга бармоқ изи сканери ҳам татбиқ этилган. Смартфон самарадорлигини саккиз ядроли Exynos 9610 процессори ва 6 гигабайтлик тезкор хотира таъминлаб беради. Доимий хотирасига кўра Galaxy A50 икки хил – 64 ва 128 гигабайтлик модификацияларда тақдим этилади. Унинг 4000 мА/соатлик аккумулятори тезкор қувватлана олади. Смартфон корпуси USB-C порти билан ҳам жиҳозланади. Унинг асосий камераси уч модулли: 25 МП (f/1.7) + 5 МП (f/2.2) + 8 МП (f/2.4). Олд камераси ҳам зўр – 24 мегапикселлик датчик, f/2.0 апертурали. Galaxy A50 уч хил: қора, оқ ва кўк рангли корпусларда таклиф қилинади.

ЎҚИНГ: Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

Galaxy A30 хусусиятлари эса уникидан сал пастроқ бўлади: унга Galaxy M20 моделида қўлланган Exynos 7904 чипи ўрнатилади. Бу смартфон 3/4 ГБлик тезкор ва 32/64 ГБлик доимий хотираларга эга конфигурацияларда чиқарилади. Бош камераси 16 МП + 5 МП, селфи-камераси эса 16 МПлик оптик сенсорларга эга. Galaxy A30 оддий бармоқ изи сканерига эга, қолган хусусиятлари эса Galaxy A50 билан бир хил.

Galaxy A10 модели ушбу туркумдаги энг арзон смартфон бўлиб, «ака»ларидан фарқли равишда, диагонали 6.2 дюймлик, HD+ форматли Infinity-V дисплейга эга. Унга Exynos 7884B процессори, 3 ГБлик «оперативка», microUSB порти ва 13 МПлик асосий камера ўрнатилади. Galaxy A10 русумли смартфонда бармоқ изи сканери кўзда тутилмаган.

Жанубий кореялик техногинант Galaxy A туркумидаги ушбу смартфонларини баҳорнинг бошида тақдим этиши кутилмоқда. Аллақачон бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!