Ўрта нархли Galaxy A50: «жонли» суратлар, Geekbench натижаси ва хусусиятлар

  •   DiMaX
  •  9534
  •  31.01.2019 16:43

Ўрта нархли Galaxy A50: «жонли» суратлар, Geekbench натижаси ва хусусиятлар

Samsung компанияси куни кеча ўрта нархли смартфонлар туркумидаги янги – «тешик» дисплейли Galaxy A9 Pro (2019) моделини намойиш этди. Компания бу серияда яна бир нечта смартфон тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A туркумида янги – A10, A30, A50, A70 ва A90 смартфонлари чиқади!

 Булар орасидан Galaxy A50 русумлиси аллақачон тайёрланмоқда ва унинг айрим техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.

Жумладан, аввалроқ Geekbench тести унинг Exynos 9610 процессори ва 4 гигабайтлик «оперативка» билан жиҳозланганини фош қилган:

Galaxy A50 аккумулятори 4000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиши айтилмоқда. Янги смартфон 6 дюймлик Super AMOLED-экранга эга ва унга бармоқ изи сканери интеграция қилинган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 смартфонларининг Европадаги нархлари маълум қилинди!

Ҳиндистоннинг 91mobiles нашри эса Galaxy A50’нинг корпуси «жонли» кўрсатилган суратларни эълон қилди. Уларга кўра, Galaxy A50 ҳам яқинда тақдим қилинган энг арзон Galaxy M10 ва M20 моделларидаги сингари кенг форматли Infinity-V дисплейга эга.

Корпуснинг орқа қисмида уч модулли бош камера ўйиғи кўзга ташланади. Маълумотларга кўра, бу ерда 24 + 10 + 5 мегапикселлик датчиклар жойланади.

Пастки қиррада эса USB-C порти ҳамда 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш учун жойлар очилган.

Samsung ушбу смартфонини Galaxy S10 туркумидаги флагманларидан кейиноқ расман тақдим қилиши кутилмоқда. Жанубий кореялик гигантнинг ҳозиргача бозорга чиққан айрим «ақлли» телефонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 30 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!