Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu, 2020 йил ноябрь)

  •   DiMaX
  •  2379
  •  03.12.2020 12:09

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu, 2020 йил ноябрь)

Боягина биз Antutu сервиси маълумотлари асосида ноябрь ойидаги энг қудратли флагманлар ўнталигини чиқарган эдик. Мазкур бенчмарк жамоаси яна ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари рейтингини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Ўз нархи доирасида энг зўр смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2020 йил октябрь)

2020 йилнинг ноябрь ойида AnTuTu тест иловаси орқали самарадорлиги синаб кўрилган ўрта нархли смартфонлар рўйхатига биттагина янги модел қўшилган. Бу – Oppo корпорциясининг Realme суббренди октябрда тақдим этган, нархи атиги 240 доллардан бошланувчи, Realme Q2 Pro русумли «тўрткўз» 5G-смартфондир.

Октябрдаги рейтинг етакчиси – Redmi 10X Pro 5G флагмани бу гал учинчи ўринга тушиб қолган. Ноябрдаги лидер эса Redmi 10X бўлади; кучли учликка яна Huawei компаниясининг Nova 7 Pro русумли арзон флагмани ҳам кирган. Умумий рўйхатга назар соламиз:

Эътибор берган бўлсангиз, энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар рейтингида ғолибдан ташқари яна иккита ўринни Mediatek процессорли моделлар эгаллаган. Рўйхатда энг кўпи – хитойлик техногигантнинг Kirin чипсети асосидаги телефонлардир.

Фақат кучли ўнликнинг биттагина аъзоси, яъни тўққизинчи поғонадаги Redmi K30 модели етакчи чипсоз – Qualcomm маҳсулотига асосланган.

ЎҚИНГ: Номаълум Redmi смартфонидаги янги MediaTek процессори AnTuTu тестида Snapdragon 865’ни маҳв этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!