Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  1696
  •  02.03.2021 16:58

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

AnTuTu бенчмарки жамоаси жори йилнинг иккинчи ойи учун энг тезкор ҳамёнбоп смартфонлар ўнталигини тақдим этди. Энг қудратли флагманлар рейтингида бўлгани каби, бу рўйхатга ҳам камида минг марта тест қилиб кўрилган моделлар кирган ва уларнинг энг юқори эмас, балки ўртача натижалари олинган.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

2020 йилнинг ноябрь ойидаги рейтингда AnTuTu тахтига чиқиб олган Redmi 10X флагмани декабрдаги рейтингда ўз ўрнини ҳеч кимга бермаган бўлса, бу йилнинг январь рейтингида ҳам тахтдан тушмаган эди. Февралга келиб ҳам у ўз позициясини сақлаб турибди – 404 346 балл.

Xiaomi компаниясининг яна бир вакили – Redmi 10X Pro 5G эса 398 570 балл билан бу гал ҳам иккинчи ўринда. Ўтган йилнинг май ойида тақдим этилган, MediaTek Dimensity 820 процессорига таянувчи ушбу икки смартфон августдан бери AnTuTu рейтингларида юқори ўринларни қўлдан бермай келишмоқда ва уларни узоқ вақт лидерлик бўйича рекордчи, дейиш ҳам мумкин.

Ўрта нархли энг зўр смартфонларнинг февралдаги рўйхатида кучли учликни эса Kirin 985 чипсетига асосланувчи Vivo S7t cмартфони 395 082 балл билан якунлаб берган.

ЎҚИНГ: Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Шу тариқа, AnTuTu рейтингида ўрта нархли Android-смартфонларнинг кучли ўнталигига яна қуйидагилар кирган:

  1. Huawei Nova 7 Pro – 392 093 балл;
  2. Huawei Nova 7 – 391 542 балл;
  3. Huawei Nova 8 Pro – 390 039 балл;
  4. Honor 30 – 389 107 балл;
  5. Huawei Nova 8 – 388 568 балл;
  6. Honor X10 – 362 664 балл;
  7. Honor 30S –355 028 балл.

Кўриб турганингиздек, рўйхатда дастлабки иккита поғонани Redmi бренди вакиллари ҳеч кимга бермаётган бўлса, тўртинчидан бошланган барча ўринларни Huawei ҳамда яқинларгача унга қарашли бўлган Honor бренди маҳсулотлари банд этган.

Яна бир жиҳати – учинчи ўринни олган Vivo смартфони ҳам хитойлик техногигант тақдим этган процессорда ишлайди. Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг кучли ўнтасидан бирортаси ҳам Qualcomm чипсетига таянган эмас.

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)