Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  1089
  •  03.06.2021 12:49

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Кеча биз AnTuTu бенчмаркида май ойидаги текширувлар натижалари асосида тузилган энг қудратли флагманлар рўйхатини эълон қилган эдик. Мазкур жамоа ҳамёнбоп смартфонлар орасида энг тезкорларининг ҳам рейтингини чиқарган.

ЎҚИНГ: «iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Май ойида энг кучли флагманлар рейтингини Qualcomm Snapdragon 888 процессорли моделлар буткул банд этган бўлса, ўрта нархли энг зўр смартфонлар рўйхатида ранг-баранглик кузатилади. ТОП-ўнликдаги моделлар – жами учта чипсоз маҳсулоти бўлмиш еттита процессор базасидаги қурилмалардир.

Бир неча ойдан бери тахтдан тушмай келаётган Redmi брендининг Redmi 10X флагмани апрелдаги рейтингда ҳам ғолиб эди, бу гал эса иккинчи ўрин билан чекланишга мажбур бўлди – 455 473 балл. Лекин биринчилик барибир Xiaomi компаниясининг бошқа вакилига – Mi 11 Lite 5G моделига насиб этган. «Хитойча Apple» мартнинг охиридаги мега-тақдимотида намойиш этилган ушбу энг юпқа смартфон 530 646 балл билан AnTuTu ҳамёнбоп смартфонлар рейтингида лидерликка эришган.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu, 2021 йил апрель)

Шундай қилиб, ўрта нархли смартфонлар орасидан энг қудратли ўнтаси қуйидагилар экан:

  1. Xiaomi Mi 11 Lite 5G – 455 473 балл
  2. Redmi 10X 5G – 530 646 балл
  3. Vivo iQOO Z3 – 446 010 балл
  4. Huawei Nova 8 Pro – 438 835 балл
  5. Huawei Nova 8 – 435 575 балл
  6. Honor 30 – 434 827 балл
  7. Honor X10 – 412 814 балл
  8. Redmi Note 9 Pro 5G – 404 472 балл
  9. Oppo Reno 5 5G – 403 625 балл
  10. Redmi Note 9 5G – 398 213 балл

Айтиш керакки, AnTuTu бенчмарки яқинда ўзининг тест иловасини янгилаб, 9-версияда чиқарган эди. Унинг май ойидаги рейтинглари айнан мана шу – AnTuTu V9 талқинида, камида минг марта тест қилинган смартфонлар натижаларига асосланган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (21-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!