Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

  •   DiMaX
  •  4319
  •  13.10.2020 15:06

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Куни кеча биз AnTuTu сервисидаги текширувларига кўра энг юқори натижалар кўрсатган флагман телефонлар рейтингини эълон қилган эдик. Унда зўр – Snapdragon 865 Plus процессори базасидаги моделлар фақат бешинчи ва олтинчи ўринларнигина эгаллаган, кутилмаган Хитой компанияси вакиллари эса шоҳсупани ҳамда яна иккита юқори ўринни забт этган.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Бундан ташқари, ушбу бенчмарк жамоаси сентябрь ҳолатига кўра ҳамёнбоп смартфонларнинг ҳам самарадорлик бўйича рейтингини тақдим этган. Энг қудратли флагманлар рейтингида бўлгани каби, бунда ҳам AnTuTu сервисида камида минг марта текшириб кўрилган моделлар асос қилиб олинган.

Ўрта нархли смартфонларнинг энг зўрлари Xiaomi компаниясининг арзончи брендига мансуб Redmi 10X Pro 5G ҳамда Redmi 10X флагманлари экан – улар тегишлича 397 963 балл ва 392 236 балл олишган. MediaTek Dimensity 820 процессорли ушбу смартфонлар ўтган ойдаги глобал рейтингда бир-бирининг ўрнида эдилар.

Кучли бешталикка яна Kirin 985 чипсети базасидаги Honor 30, Huawei Nova 7 ҳамда Huawei Nova 7 Pro гаджетлари кирган. Навбатдаги учта ўринни ҳам хитойлик техногигант вакиллари банд этган – тегишлича Honor X10, Honor 30S ҳамда Huawei Nova 7 SE моделлари бўлиб, барчаси Kirin 820 процессорига таянади.

Тўққизинчи поғонада Snapdragon 768G чипсети базасидаги Redmi K30 5G Speed Version модели турган бўлса, кучли ўнталикка Snapdragon 765G чипли Oppo Reno 4 5G модели якун ясаган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!