Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил март)

  •   DiMaX
  •  1643
  •  09.04.2021 17:11

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил март)

Яқиндагина AnTuTu бенчмаркига кўра март ойидаги энг бақувват Android-флагманлар рейтингини тақдим этган эдик. Мазкур сервис жамоаси ўрта нархли смартфонларнинг ТОП-ўнталигини ҳам эълон қилган. Лекин буларнинг иккаласи ҳам Хитойдаги фойдаланувчилар томонидан ушбу бенчмаркда ўтказилган тестлар натижаларига асосланган эди. Кейинроқ...

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

AnTuTu жамоаси энди бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг бенчмаркдаги текшириб кўришларига таяниб, ҳамёнбоп смартфонларнинг кучли ўнталигини ҳам эълон қилди. Бунда ушбу сервисда камида 1000 марта тест қилиб кўрилган смартфонларнинг самарадорлик натижаларидан олинган ўртача (энг юқори эмас) баллари инобатга олинган.

Буни қарангки, 5 ойдан бери мазкур рейтингда етакчи бўлиб келаётган Honor 30 флагманини ниҳоят тахтдан туширишди – бу гал у 396 659 балл билан иккинчи ўринни олган. Лидерлик эса анчадан бери у билан тахт талашиб юрган Huawei Nova 7 моделига насиб этди – 403 440 балл. Аслини олганда, бу икки модел – хитойлик техногигант турли брендлар остида чиқарган битта смартфоннинг ўзидир.

Кўриб турганингиздек, кейинги ўринларни Redmi 10X 5G, Realme 7 5G, Xiaomi Mi 10T Lite 5G, Redmi K30 5G, Xiaomi Mi 10i, Mi 10 Lite 5G, Huawei Nova 7i ҳамда Realme 7 моделлари эгаллаган.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида олиб қараганда, март ойида жаҳондаги энг кучли ҳамёнбоп Android-смартфонлар рейтингида энг кўп ўринни – рўйхатнинг нақ ярмини Xiaomi корпорацияси ва унинг Redmi бренди вакиллари эгаллаб олган. Дастлабки иккита ва умуман учта поғонадан Huawei смартфонлари жой олган (Honor 30 чиққан пайти мазкур бренд ҳали шу гигант таркибида эди). Қолган иккита ўрин эса Oppo компаниясининг Realme бренди телефонларига насиб этган.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!