Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

  •   DiMaX
  •  5309
  •  03.09.2020 15:42

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

AnTuTu жамоаси ўрта нарх тоифасидаги Android-смартфонларнинг самарадорлик рейтингини эълон қилди. Энг кучли флагманлар рўйхатида бўлгани каби, ушбу ҳамёнбоп моделлар рейтингини тузишда ҳам хитойлик фойдаланувчиларнинг текширувларига асосланишган.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Биринчи ва иккинчи ўринни Xiaomi компаниясининг арзончи брендига мансуб Redmi 10X ҳамда Redmi 10X Pro 5G флагманлари банд этган. MediaTek Dimensity 820 процессорли ушбу смартфонлар тегишлича 396 887 ҳамда 396 001 балл олган. Учинчи ўринни эса Kirin 985 чипсети базасидаги Honor 30 модели 391 930 балл билан эгаллаб турибди.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ўнликда қолган поғоналарни тегишлича Huawei Nova 7, Huawei Nova 7 Pro, Honor X10, Honor 30S, Huawei Nova 7 SE, Redmi K30 5G Speed Edition ҳамда Oppo Reno 4 5G смартфонлари банд этишган. Буларнинг барчаси Kirin 985/820 ҳамда Snapdragon 768G/765G процессорли моделлардир.

Эътибор берган бўлсангиз керак: августдаги хитойча рейтингда энг кўп – нақ олтита ўринни Huawei ҳамда унинг Honor бренди вакиллари забт этган. ғолиблик шоҳсупаси ва умуман учта поғона Redmi брендига насиб этган бўлса, Oppo компаниясининг ягона вакили рўйхатни якунлаб турибди. Қизиғи – июль ойидаги рейтинг ғолиби бўлмиш Reno 3 5G модели бу гал кучли ўнталикка ҳам кира олмаган!

ЎҚИНГ: Флагман процессорлар жанги: Dimensity 1000+ деярли барча бенчмаркларда Kirin 990 5G’ни маҳв этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!