Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

  •   DiMaX
  •  1942
  •  07.08.2020 09:43

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

Кеча биз AnTuTu сервисида хитойлик юзерларининг текширувларига кўра июль ойининг энг зўр смартфонлари ўнталигини эълон қилгандик. Мазкур бенчмарк ўрта нарх тоифасидаги смартфонларнинг самарадорлик рейтингини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Ўтган ойда ҳамёнбоп смартфонлар орасида ҳам Oppo компаниясининг вакили – Reno 3 5G модели 442 965 балл билан ғолиб бўлиб турибди. Айтиш керакки, айни шу смартфон май ойидаги рейтинг етакчиси бўлган, июнда эса иккинчи ўринга тушган эди.

Июнь рейтинги ғолиби – Redmi 10X Pro смартфони бу гал учинчи ўринга тушган бўлса, Redmi 10X модели ундан ўзиб, иккинчи поғонани банд этган.

Кейинги ўринларни тегишлича Honor 30, Huawei Nova 7 Pro ҳамда Nova 7, Honor X10, Honor 30S, Nova 7 SE ва Redmi K30 смартфонлари банд этишган.

Процессорлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, бу рўйхатда Huawei компаниясининг HiSilicon бренди остидаги Kirin чипсетлари базасидаги қурилмалар энг кўп. Тайванлик чипсоз MediaTek процессорлари асосидаги моделлар учта бўлса, фақат ўнталик сўнгидаги Redmi K30 смартфонигина Qualcomm платформаси базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: Смартфонингизга AnTuTu бенчмаркини ўрнатишингизга Google нега қарши чиқяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!