Ўрта нархли смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

  •   DiMaX
  •  1771
  •  03.06.2020 09:02

Ўрта нархли смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

AnTuTu сервиси ўрта нарх тоифасидаги энг кучли Android-смартфонларнинг май ойи рейтингини эълон қилди. Энг кучли флагманлар рейтингидаги каби, бунда ҳам фақат Хитойдаги фойдаланувчиларнинг текширувлари натижаларининг ўртача кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

ЎҚИНГ: Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!

Май ойидаги энг бақувват флагманлар ТОП-ўнталигида фақат Snapdragon 865 процессорли моделлар бўлса, ҳамёнбоп смартфонларнинг энг кучлилари Qualcomm, Samsung, Huawei HiSilicon ҳамда MediaTek компанияларининг турли чипсетларига таянган.

Ўтган ойдаги рейтинг етакчиси, яъни Oppo ўтган йилнинг сўнгида тақдим этган смартфон – Reno 3 яна ўз ўрнини ҳеч кимга бермаган. MediaTek Dimensity 1000 чипсетининг Dimensity 1000L модификацияси базасида ишловчи бу гаджет 403 607 балл билан биринчи бўлиб турибди.

Унинг ортидан Kirin 985 процессорли Honor 30 модели келяпти – 387 583 балл. Кучли учликни 385 323 балл билан Huawei’нинг худди шу чипсетига эга яна бир вакили – Nova 7 якунлаган.

Тўртинчидан олтинчи поғонагача бўлган ўринларни ҳам хитойлик техногигантнинг вакиллари банд этган – булар Honor 30S, Honor X10 ҳамда Huawei Nova 7 SE бўлади. Кейинги ўринлар эса тегишлича Oppo Reno 3 Pro 5G, Vivo S6 5G, Vivo X30 5G ҳамда Redmi K30 5G смартфонларига теккан.

Демак, ўрта нархли энг зўр смартфонлар ўнталигига Huawei’нинг нақ бешта, Oppo ҳамда Vivo’нинг иккитадан, Xiaomi’нинг эса биттагина модели кирган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.