Ортга назар: Bluetooth ва унинг ривожланиш босқичлари

Ортга назар: Bluetooth ва унинг ривожланиш босқичлари

Узоқ йиллар давомида USB мобил қурилмалар ўртасида маълумот алмашинишини таъминлаган. Ушбу усулдан ҳозиргача фойдаланилади. Бироқ йиллар ўтиб симсиз маълумот алмашишнинг бошқа имкониятлари ҳам пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Ортга назар: Galaxy A сериясининг энг яхши смартфонлари

Инфрақизил портдан Bluetooth'га ўтиш

Bluetooth 1990 йиллларда Ericsson компанияси томонидан яратилган. Bluetooth'нинг қулай томони у барча турдаги электрон қурилмаларни, жумладан, телефонлар, аксессуарлар ва компьютерларни бир-бири билан боғлай олар эди.

Компьютер ва телефонлар ўртасида маълумотларни синхронлаштириш учун симсиз уланиш имконияти сифатида инфрақизил ҳам мавжуд эди. Бироқ инфрақизил портдан фойдаланиш учун иккита қурилманинг инфрақизил портини бир бирига йўналтириш орқали маълумот алмашиниш амалини бажариш мумкин эди.

Bluetooth'дан фойдаланиш эса анчагина қулайроқ бўлган. Чунки икки қурилмада бир биридан 10 метр масофа ичида маълумотларни узатиш имконияти мавжуд бўлган. Бироқ маълумотлар алмашиниш тезлиги секин бўлган. Bluetooth 1.0 версиясида маълумот алмашиниш тезлиги 721 кб/секундни ташкил қилган.

Биринчи Bluetooth'га эга бўлган телефон Ericsson T36 бўлган. Қурилма 2000 йилда ишлаб чиқарилган. Лекин сотувга чиқарилмаган. Орадан бир йил ўтиб Bluetoothъга эга бўлган Ericsson T39 телефони сотувга чиқарилган. Худди шу йили IBM Bluetoothъга эга бўлган ThinkPad А30 ноутбукини тақдим этади. Бу эса компьютер ва телефон ўртасида симсиз маълумот алмашиниш имкониятини яратган.

Биринчи Bluetooth аксессуарлари

Биринчи Bluetooth'га эга бўлган симсиз қулоқчин 1999 йилда ишлаб чиқарилган ва «Шоу-технологияларнинг энг яхши мукофоти» номинациясида ғолиб бўлган. Автомашиналар учун Bluetooth қурилмалари эса 2001 йилдан ишлаб чиқарилга бошлаган.

Биринчи Bluetooth'га эга бўлган стерео қулоқчинлар 2004 йилда ишлаб чиқарилган. Бир йил ўтиб Bluetoothъга эга бўлган MP3 плейери сотувга чиққан.

Bluetooth алоқасини қўллаб-қувватловчи сичқонча, клавиатура ва принтер 2000 йиллар бошидан ишлаб чиқарила бошлаган. Бу компьютерлар билан ишлашни анча осонлаштирган.

Bluetooth 2.0 2005 йилда тақдим этилган. Унинг тезлиги олдинги авлодга нисбатан уч мартагача ошиб, 2.1 Мб/секундни ташкил қилган. Лекин ушбу тезлик ҳам катта ҳажмли маълумотларни узатиш учун камлик қилган. Bluetooth 2.0 версиясининг уланиш масофа нуқтаси ҳам ошган. Олдинги авлод 20 метр масофа ичида уланиш имконияти эга бўлса, янги версияда ушбу масофа 30 метрга ошган.

Бироқ унумдорликнинг ҳақиқий ошишига 2009 йилда Bluetooth 3.0 ва “HS“ (High Speed, Юқори тезлик) нинг тақдим этилиши билан эришилди. Бунда тезлик 24 Мбит/секундга чиққан. Икки қурилма жуфтлашиши учун Bluetooth'дан фойдаланилган, сўнгра маълумот 802.11 аппарат таъминотига узатилган. Шундай қилиб, асосий вазифани бажарган алоқа воситаси аслида Wi-Fi бўлган.

Wi-Fi Direct каби ўта тезкор маълумот узатиш турлари пайдо бўлгандан сўнг, Bluetooth'га бўлган эътибор камайиб кетган.

Телефон қувватини кам сарфлайдиган Bluetooth 4.0 2010 йили тақдим этилган. Аммо Nokia Bluetooth'нинг номини Wibree'га ўзгартирган. Лекин қандай ном бўлганда ҳам, бу Bluetooth'нинг навбатдаги янги авлоди бўлган.

4.0 версия тезлиги 1 Мб/секундга камайган. Бироқ Bluetooth 4.0 қувватни кам сарфлагани учун унга эга бўлган телефон ва аксессуарлар аккумулятор автономлиги вақти ошган.

Bluetooth 4.0'да қурилмаларнинг бир-бирига боғланиш масофаси ҳам 100 метргача ошган. Шунингдек, унда энди Multipoint функцияси бўлиб, Bluetooth'га эга бўлган қулоқчинларни бир вақтда иккита қурилмага улаш имконияти яратилган. 

Кейинги авлод Bluetooth 5.0 2016 йили ишлаб чиқилган. Унда икки қурилманинг боғлана олиш масофаси максимал 240 метрга ошган. Бундан ташқари, Bluetooth 5.0'нинг маълумот узатиш тезлиги ҳам 2 Мб/секундга ошган.

Bluetooth яратилган вақтда ҳам смарт уй жиҳозлари билан ишлай олган. Аммо 2016 йилдан бошлаб смарт уй жиҳозлари билан Bluetooth'нинг ишлаш самарадорлиги анча яхшиланган.

Сотув ҳажмининг ошиши

2003 йилгача Bluetooth'га эга бўлган қурилмалар ҳафтасига бир миллионта сотилган. Кейинги йили эса ушбу рақамлар уч миллионга ошди. 2005 йилда эса ҳафтасига беш миллион Bluetooth'га эга бўлган девайслар сотилган. 2006 йилда эса 1 миллиард Bluetooth'ни қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар бор эди ва ҳафтасига улар сафига 10 миллионта қурилмалар қўшилар эди.

ЎҚИНГ: Ортга назар: кутилмаган брендлардан ноодатий телефонлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!