Ортга назар: Galaxy A сериясининг энг яхши смартфонлари

Ортга назар: Galaxy A сериясининг энг яхши смартфонлари

Samsung оммалашган Galaxy А сериясида ўрта тоифага кирувчи смартфонларни ишлаб чиқаради. Ўтган ҳафта ушбу серияда яна учта смартфон ишлаб чиқарилди.

A оиласининг биринчи гаджети Galaxy Alpha ҳисобланиб, ташқи дизайнидан Galaxy S5'га ўхшаб кетади. Қуйида барча A сериядаги телефонларга тўхталиб ўтмаймиз. Бунинг ўрнига энг эсда қолган A смартфонлари ҳақида сўз юритамиз.

ЎҚИНГ: Ортга назар: S сериясининг биринчи вакили бўлган Galaxy S смартфони

Galaxy A7 2015 йилда ишлаб чиқарилган A серия линейкасининг энг каттаси. 6.3 мм қалинликдаги ушбу қурилма ҳатто Alpha'дан ҳам ингичкароқ бўлган (6.7 мм).  Металл ром, 5.5 дюйм 1080p Super AMOLED дисплейи билан гаджет флагманлардан қолишмаган. Galaxy A7 Galaxy Note4'нинг арзонроқ муқобили бўлган.

Samsung'нинг энг ингичка смартфони A8 (2015) ҳисобланиб, унинг қалинлиги бор йўғи 5.9 мм ни ташкил қилади. Galaxy A8'га 5.7 дюймли  Super AMOLED дисплейи ўрнатилган. Шунингдек, қурилма роми металдан ишланган. Galaxy A8 Galaxy Note5'нинг арзонроқ муқобили дейиш мумкин. A8'да стилус бўлмаса-да, унинг хотирасини microSD билан кенгайтириш имкони мавжуд бўлган.

2016 йили Samsung A сериясига Galaxy A9 смартфонини киритди. Катта премиум турдаги смартфон 6.0 дюймли экранга эга бўлиб, у ҳатто Galaxy Note5'дан ҳам катта бўлган. А9'нинг такомиллашган Pro модели бўлиб, камераси 13МПдан 16МПга ҳамда 4,000 мАс дан 5,000 мАс га ошган. Иккала модель ҳам Snapdragon 652 чипи билан жиҳозланган.

Samsung Galaxy A7 (2016) смартфони аввалги йилдаги A7'га ўрнатилган Snapdragon 615 чипи билан жиҳозланган. Бироқ Galaxy A7 (2016) глобал весиясига эса янгиланган Exynos 7580 чипи ўрнатилган. Шунингдек, қурилма 5.5 дюймли Super AMOLED дисплейига эга бўлган.

Galaxy A8 (2016) смартфонинг техник кўрсаткичлари флагманларга яқин бўлиб, унга бир йил аввал флагман Galaxy S6 смартфонига қўйилган Exynos 7420 чипи ўрнатилган. Galaxy A8 5.7 дюймли Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган.

Бир йилдан сўнг A сериянинг 2017 йилдаги линейкасини тақдим қилди. Galaxy А7 (2017) линейканинг энг катта вакили. Смартфонга 5.7 дюймли Super AMOLED дисплейи ва Exynos 7880 чипи ўрнатилган.

2018 йили Samsung дунёда биринчи тўртта камерага эга бўлган Galaxy A9 (2018) смартфонини тақдим этди. Орқа камера модулида 24МП асосий камера, 8МП ультракенг, 10МП 2х телефото ва 5МП сатҳ камералари жойлашган.

Ўша йили, шунингдек, Galaxy A8s қурилмаси ҳам тақдим қилинган (Кореа бозорларида A9 Pro номи билан сотилган). Фақатгина айрим ҳудуд бозорларида сотилган A8s Samsung'нинг тирқишли камерага эга бўлган биринчи смартфони бўлган. Кейинчалик бундай камера S10 линейкасига ўрнатилган.

Galaxy A9 билан бирга A7 (2018) смартфони ҳам тақдим қилинган. Унда учта камера бўлиб, А9'дан фарқли равишда, телефото камераси ўрнатилмаган. Ушбу қурилмага Exynos 7885 чипи ўрнатилган бўлиб, аввалги йилги Galaxy A7 чипи билан таққосласак, бироз ўсишни кўришимиз мумкин.

Кейинги йилги ноёб қурилма деб Galaxy A80 смартфонини айтиш мумкин. Samsung ушбу девайсга биринчи бўлиб айланувчи механизмли камера ўрнатган. Камера модули 48МП асосий, 8МП ультракенг ва 3D ToF камераларидан ташкил топган. Қурилмада 6.7 дюймли Super AMOLED дисплейи бўлиб, унда ҳеч  камера тирқиши бўлмаган. Смартфонда 3,070 мАс сиғимдаги аккумулятор бўлиб, уни 25 ватт билан қувватлаш имконияти яратилган.

Қисқа тавсифни Galaxy А90 смартфони билан якунлаймиз. Ушбу қурилма A сериясида биринчи бўлиб 5G тармоғини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган. Шунингдек, A90'га Snapdragon 855 чипи ўрнатилган ва бу кўрсаткичлар смартфонни флагман даражага олиб чиққан.

ЎҚИНГ: Ортга назар: Lamborghini, Ferrari, Porsche va Spyker машиналари номидаги телефонлар