Ортиқхўжаев: «ТикТокерларни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак!»

  •   DiMaX
  •  330
  •  18.12.2020 13:59

Ортиқхўжаев: «ТикТокерларни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак!»

Tashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлари форум — 2020» доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев форумда ТикТок юлдузларининг иштирок этиши бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.

ЎҚИНГ: TikTokʼда энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

«TikTok ҳам ижтимоий тармоқлар, интернет оламининг бир қисмига айланиб улгурди. Уларни чеклаш эмас, балки тўғри йўлга солишимиз керак. Ўзбекистон демократик давлат, бизга чеклаш ярашмайди. Уларни тўғри йўлга солсак, бугун арзимасдек кўринган ўша ёшлар эртага керакли инсонга айланади», дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Хабарингиз бўлса керак, 18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Тошкент ёшлари форум — 2020» тадбири бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек фарзанди забт этган. Мусулмон давлатлардан бири эса TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган.

ЎҚИНГ: «TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!