Ошиқ “iPhone X'ли юрак” ёрдамида ёр қўлини сўради

Ошиқ “iPhone X'ли юрак” ёрдамида ёр қўлини сўради

Янги iPhone тақдимоти, айниқса, хитойлик ошиқ йигитларга қимматга тушади. Боиси, бу мамлакатда ҳар бир ошиқнинг ўз севгилисига биринчилардан бўлиб янги айфон совға қилиши –рад этиб бўлмас анъанага айланган.

Мана шундай навбатдаги “жабрдийда” ошиқлар қаторидан дастурчи Чен Минг ҳам ўрин эгаллади. Шеньчженлик бўлган Чен Минг маҳбубасига нисбатан севгисини намоён қилиш учун бир эмас, ўн эмас, нақ 25 дона iPhone X харид қилди. Уларнинг ёрдамида "ғарбча юрак" шаклини чизган Чен Минг севгилисининг кўнглини олишга уринди.

iOS учун видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи бу ёш йигит 2017 йилнинг 3 ноябрида 25 дона iPhone X'га аввалдан буюртма берган.

Ошиқ қизил атиргул гулбарглари ёйилган майдон бўйлаб 25 дона iPhone X ёрдамида юрак шаклини акс этириб, унинг қоқ марказига тилла узук ўрин олган идишни қўйган.

Маълум бўлишича, исми Ли бўлган бўлган бу қиз 25 ёшда. Кутилмаган романтик совға уни ҳайратга солган бўлиши аниқ. Шу боис бўлса керак, у шу ернинг ўзидаёқ Чен Мингга турмушга чиқишга розилик билдирган.

iPhone X'нинг муҳаббатни исботлаш учун қанчалар асосли восита экани аниқ эмас. Бироқ, бу икки жуфтлик 2 йил аввал айнан видео ўйинлар сабабли танишиб қолишган. Ўйинлар ва электроника воситалари улар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаган.

25 дона айфон эса қизнинг ёшини билдиради. Бу иккала жуфтлик бу қадар кўп айфон ўзларига кўплик қилишини англаб етиб, ортган айфонларни энг яқин дўстларига шу ернинг ўзида совға қилишади.

Чен Минг бу айфонлар учун жами 31,5 минг доллар сарфлаган эди. Бу сурат ҳамда воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга ва қизғин баҳсларга сабаб бўлган. Кўпчилик Чен Мингни исрофгарчиликда айблаган. Биз эса ўқувчиларимизга бундай хатти-ҳаракатлар оила ва муҳаббат муносабатларида ўзини оқламаслигини эслатиб қўямиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!