«OSON 10» тарифи чиқди – МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан!

  •   DiMaX
  •  3290
  •  31.03.2021 10:53

«OSON 10» тарифи чиқди – МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан!

Beeline Uzbekistan яқинда 80% чегирмали акцияси мартнинг сўнгига қадар узайтирган эди. Энди эса мазкур алоқа оператори янги – «OSON 10» тарифини жорий этди.

ЎҚИНГ: Beeline фойдаланувчилари учун зўр хушхабар!

Сизга оддий тариф керакми? «OSON 10» тарифига уланинг, дейилади хабарда. Янги тариф режасида абонент тўлови ойига бор-йўғи 10 000 сўмни ташкил этади.

Ойлик абонент тўлови тўланган бўлса, тариф бўйича тақдим этилган лимитдан ташқари амалга оширилган ҳар бир дақиқа/SMS/МБ нархи 10 сўмдан ҳисобланади. Ойлик абонент тўлови тўланмаган бўлса, унда амалга оширилган ҳар бир дақиқа/SMS/МБ нархи 100 сўмдан ҳисобланади.

Янада кўпроқ интернет истасангиз – манфаатли интернет пакетлардан фойдаланинг. «OSON 10» тариф режаси шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни эса ушбу ҳавола орқали оператор сайтидан оласиз.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар ойда 1 гигабайт бонус олишни истайсизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!