Ўта арзон Galaxy A2 Core тақдим этилди: Redmi Go’нинг асосий рақиби!

  •   DiMaX
  •  3279
  •  16.04.2019 10:46

Ўта арзон Galaxy A2 Core тақдим этилди: Redmi Go’нинг асосий рақиби!

Ниҳоят, Samsung компанияси Android Go тизимли учинчи смартфони – Galaxy A2 Core’ни намойиш қилди. Мазкур платформага эга аввалги иккита модел Galaxy J туркумида бўлса, буниси Galaxy A сериясига мансуб, аммо ўта арзон – нархи 76 АҚШ долларига тенг!

ЎҚИНГ: РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп туркумидаги смартфонларини энди ишлаб чиқармайди! (+видео)

Шундай қилиб, Samsung Galaxy A2 Core диагоналига 5 дюймлик экранга эга, унинг тасвир аниқлиги эса 960х540 пикселни ташкил этади. Арзон бўлса-да, смартфон нақ саккиз ядроли Exynos 7870 процессори билан таъминланган, унда тасвирларни қайта ишлаш учун GPU Mali-T830 график чипи мавжуд.

Galaxy A2 Core компаниянинг бу йилги энг арзон смартфони бўлиб, тезкор хотираси ҳам шунга яраша – 1 гигабайтлик. Гаджетнинг сўнгги авлод, лекин «қисқартирилган» Android 9.0 Pie (Go Edition) операцион тизимида ишлашини ҳисобга олсак, шунинг ўзиям етарли. Тезкор хотираси 16 гигабайт, яна унга 256 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш мумкин.

Пластикдан ишланган корпусининг ўлчамлари 141,6х71х9,1 миллиметрни, вазни эса 142 граммни ташкил этади. Айтиш керакки, Ҳиндистонда бўлиб ўтган мазкур тақдимотга қадар Samsung’нинг энг кичик ўлчамли смартфони бошқаси эди.

ЎҚИНГ: Galaxy A20e – ҳамёнбоп туркумнинг энг ихчам, лекин «бели бақувват» вакили!

Қурилманинг асосий камераси 5 мегапикселлик тасвир датчигига ҳамда F/1,9 диафрагмали объективга эга. Селфилар учун ҳам 5 мегапикселлик модул ажратилган, аммо унинг объективи F/2,2 диафрагмали. Galaxy A2 Core бармоқ изи сканерига эга эмас, аккумулятори 2600 мА/соатлик. Смартфон тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғи – LTE модеми, Wi-Fi 802.11n ҳамда Bluetooth 4.2+LE адаптерлари ҳамда GPS модули билан таъминланган.

Samsung мазкур смартфонини Xiaomi’нинг энг арзон Redmi Go модели билан бир хил нархда тақдим этган, демак – уларни солиштириш ўринли. Жанубий кореяликларнинг гаджети процессорнинг самарадорлиги (Galaxy A2 Core чипи 8 ядроли, Redmi Go’да эса – 4 ядроли) ҳамда доимий хотираси (16 ГБ, хитойликларда эса – 8 ГБ) борасида устун. Лекин «хитойча Apple»нинг арзон модели 8 МПлик камераси ва 3000 мА/соатлик батареяси (жанубий кореяликлар смартфонида – тегишлича 5 МП ва 2600 мА/соат) билан рақибидан юқори.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi’нинг энг арзон Redmi Go смартфонини Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 603 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Samsung телефонларини эса 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: AnTuTu нархига муносиб смартфонлар рейтингини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!