Ўта арзон Galaxy M01 Core смартфони чиқди: сиз уни «танийсиз»!

  •   DiMaX
  •  1309
  •  29.07.2020 11:49

Ўта арзон Galaxy M01 Core смартфони чиқди: сиз уни «танийсиз»!

Жанубий кореялик техногигант куни кеча Ҳиндистонда ўзининг Galaxy M01 Core русумли энг арзон смартфонини тақдим этди. Бу қурилма One UI график қобиғи остидаги Android 10 Go Edition платформаси билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

Лекин аслини олганда, Galaxy M01 Core буткул янги смартфон эмас. Унинг хусусиятлари бир ҳафта аввал Индонезияда намойиш қилинган арзон смартфон – Galaxy A01 Core билан бир хил бўлиб чиқди.

Galaxy M01 Core диагоналига 5,3 дюймлик, томонлари ўзаро 18:9 нисбатли, HD+ форматидаги дисплей билан таъминланган. Экраннинг тепасида 5 мегапикселлик олд камера, орқа панелда эса 8 мегапикселлик датчик ва фоточақноқни ўз ичига олувчи бош камера жойлашган.

Мазкур смартфоннинг ҳам техник таъминоти асосида MediaTek MT6739 процессори ётади. Мазкур чипсет максимал такт частотаси 1,5 ГГц бўлган тўртта ядрони ҳамда PowerVR GE8100 график тезлатгичини ўзида жамлаган.

ЎҚИНГ: Samsung расман эълон қилди: Galaxy M31s шу ойдаёқ тақдим этилади!

Galaxy M01 Core тўртинчи авлод – 4G/LTE уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Samsung уни Wi-Fi (2,4 ГГц) ҳамда Bluetooth 4.2 симсиз алоқа адаптерлари билан таъминлаган. Қурилманинг корпусида стандарт шаклдаги – 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда MicroUSB порти мавжуд, лекин дактилоскопи йўқ. Аккумуляторининг ток сиғими эса 3000 мА/соатни ташкил этади.

Ҳиндистонда ушбу смартфон бугун – 29 июлдан бошлаб, қизил, қора ва кўк корпусларда сотувга чиқди. Samsung бу мамлакатда унинг 1/16 гигабайтлик тезкор/доимий хотирали вариантини тахминан 70 долларга, 2/32 гигабайтлигини эса 90 долларга тенг нархда сотяпти.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини ҳам сиғимдор аккумулятор билан таъминлаяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!