Ўта қиммат Galaxy S20 Ultra’дан буни ҳеч ким кутмаган эди!

  •   DiMaX
  •  2771
  •  08.04.2020 15:54

Ўта қиммат Galaxy S20 Ultra’дан буни ҳеч ким кутмаган эди!

Samsung компаниясининг Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлари анчагина баланд нархга эга. Хусусан, буларнинг учинчиси ўта қимматлиги сабабли яхши сотилмаслиги прогноз қилинган.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra таннархи ҳисобланди – Samsung уни неча баравар қимматга сотяпти?

Буни қарангки, учта смартфон орасида айнан шу Galaxy S20 Ultra энг зўр сотилаётган экан! Бу хусусда Samsung’нинг янги флагман туркуми учун камералар етказиб бериш тизимига кирувчи Mcnex компанияси ходими маълум қилган.

Гап шундаки, Samsung кейинги пайтларда 40 мегапикселлик олд камера датчиги ҳамда 12 мегапикселлик ўта кенг бурчакли камера сенсори учун буюртмалар миқдорини сезиларли даражада оширган. Бу иккала модул эса айнан Galaxy S20 Ultra моделида қўлланади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

Galaxy S20 туркуми вакилларининг ўтган йилги Galaxy S10 флагманларидан кўра камроқ сотилаётганини Samsung’нинг ўзи ҳам тасдиқлаган. Лекин учта янги модел орасидан энг қиммати – Galaxy S20 Ultra сотилиш ҳажми нариги иккитасининг умумий савдо ҳажми билан деярли баравар экан. Дунёда ҳозирги вазиятни ҳамда 1400 долларлик нархни ҳисобга олганда, бу натижа ҳайратга солиши турган гап.

Яна шуниси ҳам борки, Galaxy S20 смартфонлари ҳамма жойда ҳам бирданига тўлиқ нархи эвазига сотилаётгани йўқ. Бошида савдоси чатоқ бўлгани сабабли, Samsung мазкур флагманларини муддатли тўлов билан сотишни йўлга қўйган, турли акциялар уюштирган.

Дарвоқе, AnTuTu бенчмаркига кўра март ойидаги энг зўр флагманлар ТОП-ўнталигидаги нақ олтита ўринни Galaxy S20 смартфонлари эгаллаганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra автономлик тестида iPhone 11 Pro Max’ни зўрға енгди, лекин ғолиб – бултурги флагман!

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!