Ўтаётган ҳафтанинг муҳим воқеалари:

  •   Saroy
  •  919
  •  02.06.2018 14:33

Ўтаётган ҳафтанинг муҳим воқеалари:

Galaxy Note 9 8/512 ГБ хотирага эга бўлади, Роскомнадзор App Store’дан Telegram’ни ўчириб ташлашни талаб қилмоқда, OnePlus 6’дан  Always On Display функцияси олиб ташланди

Хитой инсайдерларидан бири Ice Universe вакилларининг маълум қилишича,  Galaxy Note 9  8 ГБ тезкор хотирага ва  512 ГБ ички хотирага эга бўлади. Бундан аввал, фақат 6 ГБ ОЗУ ва 64/128 ГБ ПЗУ ҳақида хабар тарқалган эди. Бироқ узун қулоқ гапларга қараганда, фаблет 6.38-дюймли  Super AMOLED-дисплей билан жиҳозланади.

Қурилманинг формати QHD+ ва томонлар нисбати  18.5:9 бўлади. Гаджетнинг ишлашига нуфузли компаниянинг процессори – Exynos 9810 (Хитой ва АҚШда Snapdragon 845) ўрнатилади. Бундан ташқари, смартфон Galaxy S9+ каби қўшкамерага ҳам эга. Қурилмага Bixby сунъий онг ёрдам бериши керак.  Galaxy Note 9 август ойида харидорлар қўлига етиб бориши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Танишинг: Samsung Galaxy A9 Star ва A9 Star Lite смартфонларининг “жонли” фотоси ҳамда тавсифи

Роскомнадзор  Telegram’ни блоклашга жиддий киришган кўринади. Энди Telegram App Store’дан ҳам ўчириб ташланиши керак.  Мазкур муассаса, агар талаб ўз ижросини топмаса,  Apple’нинг сервисларини ҳам блоклаб қўйиш ҳақида таҳдид қилмоқда. Бу ишларнинг барчаси узоғи билан бир ойда бажарилиши керак, дейди Роскомнадзор мутасаддилари.

OnePlus 6’да  яқинда янгиланиш юз берди, унда дисплейнинг юқори қисмидаги кўчириб олинган жойни беркитиш, кадрларни сониясига 480 га ча бўлган частотада секинлаштирилган видеога олиш, чоксиз янгиланиш, портрет режимида суратга олиш имкониятлари мавжуд. OnePlus 6’даги бу имкониятлар аввал бошда бор эди, бироқ флагман расталарга чиқарилгандан кейин уларни ўчириб ташлашди. Компаниянинг изоҳ беришича, бу хато эмас, шунчаки,  Always On Display «очкўзлиги» учун олиб ташланган. Аслида бу функция тажриба тарзда қўлланилганди, дейди компания вакиллари.

ЎҚИНГ: OnePlus 5 ва 5T янгиланган прошивкали бўлди

Американинг соҳа бўйича таниқли портали Tom’s Guide АҚШ бозоридаги 12 та энг оммалашган смартфонни тестдан ўтказди ва энг мустаҳкам аппаратни маълум қилди.

Тест давомида смартфонларни даставвал, навбат билан тош, ёғоч полга 1,5 метрлик баланддан ташлаб кўришди. Шундан сўнг ҳар бир гаджетни  5 дақиқага сунитувга чўктиришди (сув ўтказмаслигини синашган). Рўйхатга  iPhone X, Galaxy S9, Mate 10 Pro, OnePlus 5T каби  моделлар киритилган. Хўш, қайси смартфон энг мустаҳкам, деб ўйлайсиз? Билмасангиз, билиб олинг!

Тажриба жараёнида Motorola Moto Z2 Force энг мустаҳкам ва ишончли қурилма эканини исботлади. Ушбу гаджет сув ўтказмайдиган ягона аппарат бўлиб чиқди.   Қолган барча смартфонлар Tom’s Guide тестидан муваффақиятли ўта олмади

ЎҚИНГ: Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

Июнь ойидан бошлаб Lenovo компанияси янги флагман смартфони – Lenovo Z5’ни намойиш қила бошлади. Lenovo компанияси  вице-президенти Чанг Ченг (Chang Cheng)нинг маълум қилишича, янги флагманнинг расмий тақдимоти 5 июнда Пекинда бўлиб ўтади. Ушбу қурилманинг бошқалардан устун томони, қуввати 0 фоиз бўлиб қолганда ҳам ишлайверади, кутиш режимида эса аппарат 45 кунгача фаол бўлади.

ЎҚИНГ: Lenovo Z5: инқилобий смартфон олд юзасини илк бор тўлалигича кўрамиз!

Тармоқлада яна бир янги қурилманинг жонли сурати пайдо бўлди. Янги девайс   Galaxy A9 Star Lite’нинг укаси Galaxy A9 Star бўлиб чиқди. Расмга қараб баҳо берадиган бўлсак, иккала смартфоннинг ҳам орқа томони шишали корпус билан ёпилган,  шунингдек, пастда чақноғи жойлашган қўш вертекалли камера ва бармоқ изларини олувчи квадрат сканер билан жиҳозланган. Янги девайс оқ ва қора рангда бозорга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 уч модулли 3D-камерага эга бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас...

Американинг машҳур интернет-ресурсларидан бири   Android Headlines Motorola компаниясининг янги смартфони суратини намойиш қилди, у Android One дастури доирасида чиқади. Девайс Motorola One Power, деган ғалати номга эга бўлди.  У ҳам худди бошқа кўплаб смартфонларга ўхшаб, катта қирқма дисплейга эга.   

Эътиборни тортадиган яна бир томони, қурилманинг орқа томони iPhone X’ни эслатиб юборади. Чап бурчагида вертекаль ҳолатда жойлашган чақноғи бор қўш камера жойлашган.  

ЎҚИНГ: iOS ва Android зиддияти: боши берк кўча

Ва ниҳоят, Meizu компанияси ҳам ўз мухлисларини янгиликлари билан хурсанд қилишда давом этмоқда. Янги Meizu M6T (халқаро бозор учун Meizu M8) смартфонининг расмий  намойиши ҳафтанинг муҳим воқеасига айланди.  Дизайнига кўра, смартфон компаниянинг флагмани саналган Meizu 15’ни жуда эслатиб юборади. Лекин ички дунёси бошқачароқ, яъни Meizu M6T 5.7-дюймли  1440×720 пикселли (HD+)  LCD-дисплейи билан жиҳозланган.

Қурилма яқинда бозорга чиқади, ўшанда унинг барча техник устунликларидан  баҳра олиш имкониятига эга бўласиз, ишонаверинг.

ЎҚИНГ: Янги Meizu M8c смартфони Xiaomi Redmi 5A учун муносиб рақиб

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!