Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз олтинчи ҳафта)

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз олтинчи ҳафта)

Ўтган ўттиз олтинчи ҳафтанинг топ ўнталикка катта таъсир ўтказиши аниқ эди. Бу ҳафтадаги жадвалимизга олдинги ҳафта трендда бўлган смартфонларнинг фақат илк учтасигина кира олган; уларнинг бири эса ҳатто ўнинчи ўринга тушиб кетган.

Тан бериш керак, Redmi 8 Pro ўзининг биринчи ўрнини сақлаб қола олди. Бироқ олдинги рўйхатда иккинчиликни эгаллаган смартфон эса еттинчи ўринга тушиб кетди.

Энди Nokia 7.2 иккинчи ўринда бўлса, Sony Xperia 5 эса кучли учталикни якунлади.

Кейинги ҳафта сотувга чиқувчи Apple iPhone'лари триоси эса навбатдаги ўринларни банд этди.

Еттинчи ўринда эса Samsung Galaxy A50. Бу смартфон анчадан бери бунчалик паст даражага тушиб кетмаган эди.

Samsung'нинг яна иккита телефони: Galaxy M30s ва Galaxy A90 5G'лар, мос равишда, саккизинчи ва тўққизинчи ўринларга лойиқ кўрилди.

Ўтган ҳафтада иккинчилик насиб қилган Redmi Note 8 бу гал топ ўнталикни якунлаб берди. Олдинги жадвалимизда тўртинчи ва ундан кейинги поғоналарда турган қурилмалар янги смартфонларга ўз ўрнини бўшатиб берди.

Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги:1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Nokia 7.2
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Sony Xperia 5
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Apple iPhone 11 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Apple iPhone 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Apple iPhone 11
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Samsung Galaxy A50
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy M30s
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Samsung Galaxy A90 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: /Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафтада трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз бешинчи ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!