Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ олтинчи ҳафта)

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ олтинчи ҳафта)

Қирқ олтинчи ҳафтада энг оммабоп смартфонлар рўйхатида анчайин ўзгаришлар юз берди. Бу гал Xiaomi топ олтиликни банд этмади, лекин барибир рўйхатимиздаги энг кўп смартфон шу компанияники.

Тақдимотдан сўнг Mi Note 10 сериясига бўлган қизиқиш сўнгач, бу сафарги чартимизда биринчи ўринни Redmi Note 8 Pro эгаллади.

Иккинчиликда эса ҳали ҳам миш-мишлигича қолаётган Galaxy A51 смартфони турибди. Лекин бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, сабаби A50 ҳам жуда узоқ муддатдан буён рўйхатимиздан муқим жой эгаллаб келмоқда.

Ўтган гал биринчиликни банд этган Mi Note 10 Pro бу сафар кучли учликка якун ясаган бўлса, Redmi Note 8 ва Mi Note 10'ларга, мос равишда, кейинги ўринлар насиб этди.

Олтинчи ўринда Samsung'нинг A50'и, еттинчи ўринда эса Mi Note 10'нинг хитойча талқини — Mi CC9 Pro турибди.

Яқинда тақдим қилинган HTC Desire 19s смартфони эса саккизинчи ўринда. Қизиғи, рўйхатимиздан анчадан буён тайванлик компаниянинг қурилмаси ўрин олмаган эди. Лекин, бизнингча, кейинги ҳафта бу девайс билан хайрлашишимизга тўғри келади.

Охирги икки поғонани Realme маҳсулотлари — 5 Pro ва X2 Pro'лар эгаллади. Бу смартфонлар ҳам чартимизда анчадан буён мавжуд.

Xiaomi Redmi Note 8 ProҲозирги рейтинги:1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy A51 Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi Note 10 Pro Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 8Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Mi Note 10 Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy A50Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Mi CC9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
HTC Desire 19sҲозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Realme 5 ProҲозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Realme X2 Pro Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ бешинчи ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!