Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ саккизинчи ҳафта)

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ саккизинчи ҳафта)

Қирқ саккизинчи ҳафта, Honor V30 ва V30 Pro'лар тақдимотини ҳисобга олмасак, унчалик воқеаларга бой бўлмади. Лекин чартимизда катта ўзгаришлар бўлди.

Рўйхатимизнинг янги етакчиси ҳали тақдим қилинмаган Redmi K30 смартфонидир. Флагманлар “қотили“ ҳақида ўтган ҳафта тарқалган илк миш-мишлар кўпчиликка мазнур келган кўринади.

Шундай қилиб, Redmi Note 8 Pro ва Redmi Note 8 топ учталикнинг кейинги ўринларига тушиб қолган бўлса, қирқ еттинчи ҳафтадаги ўрнидан уч поғона кўтарилган Mi Note 10 Xiaomi смартфонларидан иборат топ 4 таликни якунлаб берди.

Samsung Galaxy A50 бешинчи, Realme X2 Pro эса олтинчи ўрин билан кифояланган бўлса, янги тақдим қилинган Honor V30'га еттинчи ўрин насиб этди.

Бу сафар ўтган галги чартимиздагидан кўра кўпроқ янги номлар чартимизга келиб қўшилди - vivo S1 Pro илк маротаба чартимизга кирган бўлса, узоқ муддатли танаффусдан кейин Samsung Galaxy A70 ҳам ўнталикдан жой олди; мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринлар.

Охирги ўрин Realme 5s'га тегди ва Motorola Razr, Galaxy A51, Huawei nova 6 ҳамда Xiaomi CC9 Pro'лар билан хайрлашишимизга тўғри келди.

Xiaomi Redmi K30
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Mi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A50
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Realme X2 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Honor V30 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
vivo S1 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A70
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Realme 5s
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ еттинчи ҳафта)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!