Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ тўққизинчи ҳафта)

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ тўққизинчи ҳафта)

Қирқ тўққизинчи ҳафтада ҳам энг тренддаги ўнта смартфон рўйхатида Xiaomi'нинг гаджетлари етакчилик қилди.

Хитойлик смартфонсознинг девайслари эгаллаган ўринларда бироз фарқ бўлиб, Redmi K30 учинчига тушиб қолган бўлса, Redmi Note 8 Pro биринчиликни эгаллади. Ундан кейинги поғонада эса Redmi Note 8 турибди.

Xiaomi'нинг бошқа бир ақлли телефони — Mi Note 10 ўтган галги ўрнини ҳеч кимга бермай, тўртинчиликни банд этди.

Мана, корейсларга ҳам навбат келди. Кетма-кет бешинчи ва олтинчи ўринлар мос равишда Samsung'нинг Galaxy A50 ва A70 смартфонларига тегди. Булардан биринчиси олдинги чартдаги ўз рейтингини сақлаб қолган бўлса, иккинчиси уч поғона кўтарилган.

Еттинчи ўрин рўйхатимизга қайта қўшилган Mi Note 10 Pro'га насиб қилди. Янги тақдим қилинган Huawei nova 6 5G эса саккизинчи ўринни эгаллади.

Realme'нинг X2 Pro'си тўққизинчи ўрин билан кифояланган бўлса, чартимизга қайтган Apple iPhone 11 Pro Max рўйхатимизни якунлаб берди.

Шу билан Realme 5s, vivo S1 Pro ва Honor V30 Pro'лар билан хайрлашишимизга тўғри келди.

Хулоса қилиб айтганда, ўтган ҳафтада энг оммабоп бўлган смартфонлар топ ўнталигининг бешта вакили Xiaomi, иккитаси Samsung, биттаси Apple, биттаси Huawei ва қолган биттаси Realme'га тегишли бўлди.

Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi K30 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Mi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy A50
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A70
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Mi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Huawei nova 6 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Realme X2 Pro
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Apple iPhone 11 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ саккизинчи ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.