Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон

2019 йилнинг 32 - ҳафтаси ҳам якунланди. Бу ҳафта мобил оламда улкан воқеаларга бой бўлди. Бундай дейишимизга асосий сабалардан бири шуки, ўтган ҳафтада Samsung Galaxy Note 10 линейкасидаги смартфонлар тақдим қилинди. Қуйида 5—11 август саналарида интернетда энг кўп қидирув берилган смартфонлар ўнталиги билан танишамиз.

Рўйхатдан Samsung компаниясининг жами еттита смартфони жой олган бўлиб, булардан бештаси пешқадамлик қилмоқда.

Galaxy Note 10 оиласи смартфонларининг барчаси техноишқибозлар эътиборини ўзига бунчалик кўп жалб қила олгани алоҳида аҳамиятга эга, сабаби, одатда, 5G версиядаги смартфонлар истеъмолчиларда ўта катта қизиқиш уйғотмайди.

"Эгизак"ларига қараганда бироз кичикроқ Galaxy Note 10 биринчи ўринни банд этди. Ундан кейин Note 10+ нинг LTE ва 5G талқинлари жой олди.

Корейсларнинг Galaxy А50 ва Galaxy А70'лари мос равишда 4 ва 5 ўринларда бўлса, Xiaomi смартфонлари орасида энг юқори кўрсаткични забт этган Redmi Note 7 олтинчи поғонада.

Ўтган ҳафтада олдиндан буюртмаси бошланган Xiaomi Mi 9Т Pro кучли еттиликка якун ясади ва ундан сўнг Galaxy Note 10 5G саккизинчи ўринни банд этди.

Охирги икки ўрин, кетма-кетликда, Xiaomi Mi 9Т ва Galaxy А30'га насиб этди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung Note 10 ва Note 10+ тақдим қилинди. Тўлиқ хусусиятлари билан танишамиз! 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.