Ўтган йили Google хитойлик компаниядан кўра кўпроқ смартфон сотган

Ўтган йили Google хитойлик компаниядан кўра кўпроқ смартфон сотган

Маълум бўлишича, Google'нинг смартфон бизнеси унчалик ҳам ёмон кетмаяпти. Ҳар ҳолда, кўпчилик кутгандан кўра яхшироқ экан.

IDC эълон қилган янги ҳисоботга кўра, қидирув гиганти учун 2019 йил жуда яхши келган. Компания ортда қолган йилда 7.2 миллион дона смартфон сотган ва бу кўрсаткич 2018 йилги натижалардан 52% лик ўсиш демакдир. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу натижа билан Google OnePlus'ни ҳам ортда қолдирган. Аммо шундай бўлсада, ҳар икки компания смартфон савдолари борасида топ 10 компания рўйхатига киришига ҳали анча бор.

Бу янгилик эътиборга лойиқ, зеро, олдинги ҳисоботларга кўра, Pixel 3a ва Pixel 4 савдолари қурилмалар дўкон расталарига етказиб берилганидан кейинги дастлабки икки чорак ичида Pixel 3'дан кўра камроқ сотилган.

Google энг йирик рақобатчиларидан анчайин ортда, лекин ўсиш кўрсаткичлари сезиларли даражада. Бу йилги вазият қандай бўлишини кутишдан бошқа илож йўқ. Pixel 4a тақдимоти бир неча бор кечиктирилди, Pixel 5'га эса флагман чипи ўрнатилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: WhatsApp’даги контактлар ва ёзишмалар Google’га чиқиб кетди!