Отишмали ўйинларнинг қирқ йиллик эволюциясини битта қойилмақом видеороликда кўринг!

  •   DiMaX
  •  1544
  •  23.11.2020 12:26

Отишмали ўйинларнинг қирқ йиллик эволюциясини битта қойилмақом видеороликда кўринг!

Кибер-ўйинлар орасида биринчи шахс номидан ўйналувчи шутерлар ўзига хос тарққиёт йўлини босиб ўтган. «4096» номли YouTube-канал муаллифи уларнинг 40 йилда қанчалик ўзгарганлигини кўрсатувчи видеолавҳа эълон қилди.

ЎҚИНГ: Бир умр бепул ўйнаш учун бу икки ўйинни 26 ноябргача олиб қўйишга улгуринг!

Мазкур видеоролик, биринчи навбатда, профессионал ишлангани – режиссура ва монтаж қилингани билан эътиборга лойиқ. Шунга ўхшаш бошқа видеоларда турли ўйинлардан тасодифий олинган лавҳалар кетма-кет «ёпиштириб» чиқилади; бунисида эса ўзгача: улар шундай усталик билан улаб кетилганки, бир ўйиндан иккинчисига ўтганингизни пайқамай ҳам қоласиз!

Мана, қаранг-чи, турли ўйинлардан олинган парчалар орасидаги ўтиш чегарасини сиз аниқлай олармикансиз:

Салкам уч дақиқалик видеода 1973 йилги Maze War ўйинидан бошлаб то Battlefield 4 шутеригача – жами 19 хил тайтлдан олинган лавҳалар моҳирона улаб чиқилган. Фақат бир жиҳати ғалати: роликни 2013 йилги ўйин билан якунлашган, яъни хронология тўлиқ бўлмай қолган.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!