Ўтмишга назар: Samsung Galaxy Note

Ўтмишга назар: Samsung Galaxy Note

Samsung ўзининг Galaxy Note смартфонларининг 10 линейкасигача бўлган солнома эълон қилди. Ўзига хослиги улардаги S Pen'нинг мавжудлиги бўлган фаблетларнинг биринчи авлоди 2011 йил IFA кўргазмасида намойиш қилинган. Ушбу мақолада ўз даврининг энг оригинали бўлган мана шу фаблет ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Samsung Galaxy Note

Samsung Galaxy Note тақдим қилинганда кўплар компанияни ақлдан оздига чиқарган. Улар телефон ўта катта эканлиги, ручка ғояси эса замон билан ҳамнафас эмаслигини таъкидлашган. Улар қисман ҳақ эди, чунки ручка тачскрин смартфонга эмас, балки сезиш даражаси паст бўлган, кичик резистив экранли телефонларга керак бўлиши мумкин эди холос.

Бироқ Samsung'дагилар ручка смартфонда ёзиш ёки чизиш амалиётининг табиийроқ чиқишини таъминлашини айтиб, бу фикрларга қарши чиқди. Бироқ оддий капаситив ручка бу давр учун, албатта, мос эмасди. Шу сабабдан ҳам Samsung Wacom компанияси билан бу борада ҳамкорлик қилди.

S Pen Galaxy Note'нинг ажралмас қисмидир

Wacom компьютерда расмлар чизиш ва таҳрирлаш учун монтажчи рассомлар фойдаланадиган графика қурилмалари ишлаб чиқарувчи таниқли компания саналади. Тасвирни фаол рақамлаштирувчи технологиянинг ручкада аккумулятор бўлмаса ҳам ишлаши S Pen'ни бошқа шундай ручкалардан ажралиб турувчи жиҳатидир. S Pen 128 хилдаги босим даражасини фарқлай олади. Бу эса у нафақат ручка, балки бўёқ чўткаси сифатида хизмат қила олишини кўрсатади. Рассомлик қобилиятингиз бўлмаса ҳам, Quick Memo функциясини ишга тушириб, ручка билан ҳеч қандай қийинчиликсиз қайдлар яратишингиз, расмлар ҳосил қилишингиз мумкин.


S Memo Lite • S Pen билан S Planner'даги сананинг кичик ҳажмли пиктограммасига ҳам аниқ чертиш мумкин эди

Galaxy Note'нинг дизайни ҳам ўзига хос эди. 5.3" катталиги билан Galaxy S II'нинг 4.3" экранидан 1 дюйм катта эди. Маълумот учун Galaxy S II дизайни биринчи авлод Note учун асос қилиб олинган. Экран энига ҳам катта эди: дисплейнинг 16:10 нисбати ёзиш ва ўқиш осон бўлишини кафолатлаган.

Бу дисплей HD тиниқликдаги, пиксел зичлиги 800 х 1,280 бўлган илк Super AMOLED дисплей эди. Galaxy S II'нинг RGB sAMOLED'идан фарқли, бу PenTile типли панель эди. Бироқ резолюциясининг катталиги унинг устунлиги эди.

Galaxy Note экранининг Galaxy S II ва iPhone 4 билан солиштирмаси

Кўпчилик машҳурлигига шубҳа билан қараган катта экранли смартфонлар ғояси истеъмолчи орасида оммалаша олди ва бу учун Galaxy Note'га миннатдорчилик билдиришимиз керак. Замонавий смартфонлар ўлчамлари энига етарлича даражада катталашиб улгурди; энди ишлаб чиқарувчилар экран нисбатини энига эмас, балки бўйига катталаштириб бормоқда.

Galaxy Note қўлда осон ишлатиладиган телефон эмас, бироқ смартфон катталигига кўникиш иложсиз эмас

Фаблет ўта мукаммал эмасди. Тўғри, икки ядроли процессор ўз даври учун етарлича тез эди, ҳатто 1080p катталикдаги видеолар олиш технологиясини қўллаб-қувватлашга ҳам "кучи ет"арди, бироқ атиги уч ярим соат интернетдан фойдаланганингиздан сўнг, аккумулятор "бўш"аб қолиши асосий камчиликлардан бўлган.

 

Шунингдек, S Pen ҳам ўта тезкор эмасди. Ручка экран билан юқори аниқликда мослаша оларди, бироқ унинг ишлаши бироз секин эди.

Samsung кейинги авлод Note смартфонларида аккумулятор, S Pen ва бошқа барча жиҳатларни такомиллаштирди. Мана, бунинг натижасида ҳозирга келиб Galaxy Note серияси смартфонлари энг оммабоп флагманлардандир.

Samsung "йилига иккита" анъанасига амал қилиб, йилиги иккита флагман тақдим қилади: йил бошида Galaxy S, йилнинг иккинчи ярмида эса Note чиқаради. Ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчи компания каттароқ смартфон чиқаришга ҳаракат қилаётир, бироқ илк уникал ручкага эга фаблет ягонадир, у ҳам бўлса, Samsung Galaxy Note'дир.

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар! 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!