Oukitel 16 МПли олд камерага эга Oukitel U11 Plus моделини тайёрлаяпти

Oukitel 16 МПли олд камерага эга Oukitel U11 Plus моделини тайёрлаяпти

Хитойнинг Oukitel компанияси селфи ишқибозларига мўлжалланган кучли олд камера билан жиҳозланган смартфон яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу борада компаниядаги манбага таяниб, GizChina нашри хабар берди. Oukitel U11 Plus номли янги моделга аниқлиги 13 МП бўлган олд камера ўрнатилади. Мазкур олд камера сенсорининг аниқлигини дастурий интерполяция ёрдамида 16 МПгача ошириш мумкин. Бундан ташқари, олд камеранинг ёнига светодиодли чақноқ ўрнатилиб, у яхши ёритилмаган шароитладрда ҳам сифатли селфи сурат олишга кўмаклашади.

Oukitel U11 Plus моделини ноябрь ойининг охирида тақдим этилиши режалаштирилган. Унга металл рамкали корпус ва ечлиладиган батарея ўрнатилади. Тезкор хотира сиғими – 4 ГБ, доимий хотира сиғими эса 32 ГБни ташкил қилиши мумкин. Гаджетнинг асосий камерасининг аниқлиги 13 МП бўлиши кутилмоқда. Селфифоннинг нархи 200-250 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.